Тошкент вилоятида бирданига 5 та туманнинг ИИБ бошлиғи ўзгарди

© СтрингерРабота сотрудников милиции Узбекистана
Работа сотрудников милиции Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ички ишлар вазири қатор лавозим тайинловларини амалга оширди

ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазири қатор лавозим тайинловларини амалга оширди.

Маълум бўлишича, Тошкент вилоятининг бирданига бешта туманида ИИБ бошлиғи ўзгарган.

Хусусан, подполковник Муродов Аваз Акбарович — Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ИИБга, подполковник Ғозиев Дилшод Тўраевич — Паркент тумани ИИБга, подполковник Каримов Шавкат Абдиназарович — Пискент тумани ИИБга, подполковник Қўзибоев Баҳром Баҳодирович — Чиноз тумани ИИБга ва подполковник Эргашев Олим Зокирович — Қуйи Чирчиқ тумани ИИБга бошлиқ этиб тайинланди, деб хабар бермоқда "Кун.уз" "Постда" газетасига асосланиб.

Янгиликлар лентаси
0