Жамият

Энг янги Mercedes S-сlass биринчи бўлиб Хитойда тақдим этилди

© AFP / Johannes EISELE / AFP Презентация нового Mercedes S-класса
Презентация нового Mercedes S-класса - Sputnik Ўзбекистон
Mercedes компаниясининг 2018 йилда жаҳон бозорга чиқадиган энг нуфузли S-class автомобилини 19 апрел куни Хитойда тақдим этилди.

ТОШКЕНТ, 24 апр – Sputnik.  Daimler AG автоконцерни 2018 йилда жаҳон бозорга чиқадиган ўзининг энг нуфузли Mercedes S-class ва Mercedes Maybach автомобилларини дунёда биринчи тақдимот маросимини Хитойда ўтказди.

Шанхайдаги “China auto show 2017” автосалони доирасида бўлиб ўтган тадбирни Daimler AG компаниясининг бош директори ва бошқа етакчи мутахассислари олиб борди.

Mercedes S-сlassнинг премьераси Хитойда бўлиб ўтаётгани мутлақ бежиз эмас. Компания айтишига қараганда, S-class автомобилларининг — 30 %, Maybach  автомобилларининг — 60 % айнан Хитой бозорида ўз харидорларини топмоқда. 2017 йилнинг биринчи чорагида компаниянинг 25% маҳсулоти Хитойда сотилган. Mercedes айтишига қараганда, улар Хитойда Bmw ва Audiга нисбатан 2 баравар кўпроқ нуфузли автомобиллар сотган.

Тадбирни Мерседес директорлар кенгаши аъзоси Hubertus Troska хитой тилида бошлади, йиғилганлар буни қарсаклар билан кутиб олишди.

Mercedes компанияси ушбу маросимга ўта жиддий тайёргарлик кўргани, тақдимотнинг ҳар бир сониясида сезилиб турар эди. Компания янги автомобилнинг ташқи кўринишида, номида хитойликларга яқин бўлган жиҳатларини топиб уни жуда чиройли равишда оммага еткизишга муввафақ бўлишди.

Масалан, компания вакили янги S-класснинг олд чироқлари устида ёниб турадиган учта чизиқни Хитой мактабида синфнинг энг аълочи ўқувчиси тақиб юрадиган учта чизиқли боғичга ўхшатиб “Фақатгина синфининг  энг аълочи ўқувчиси бундай боғич тақиши мумкин” деб, S-классни рақиблари орасида ягона аълочилигига шама қилди. Ҳаммага тушунарли бўлиши учун Troska ушбу сўзларни хитой тилида айтиб ўтди. Залдагилар буни қарсаклар билан кутиб олишди.

Янги автомобил хусусиятларига келсак, компания ўзининг ушбу маҳсулотини яратишда учта асосий йўналиш томон ҳаракат қилганини маълум қилди. Булар safety, comfort, connectivity, яъни хавфсизлик, қулайлик ва  алоқада бўлиш ёки хабардор бўлиш.

Янги S-классда ҳайдовчига автомобилни бошқаришда ёрдам беришнинг янада кенгроқ имкониятлари тадбиқ қилинган. Унга ўрнатилган камера ва радарлар автомобил атрофидаги 250 метр масофани назорат қилиб туради. Йўлнинг айрим бўликларида, автомобил хотирасига юкланган харита, белгиланган тезлик  чеклови ва бошқа маълумотлар асосида ҳайдовчига керакли маслаҳатлар бериши ёки ўзини ўзи бошқариши мумкин.  Ундан ташқари автомобил радарлар ёрдамида йўлнинг бир неча метр олдиндаги дўнглик ва чуқурликларини аниқлаб, автомобил юриш қисмини (ходовой) унга мослаштиради.

Янги Мерседес  48 вольтли электр тизимига ўтказилган. Бунга икки сабаб бор: биринчидан — автомобилга ўрнатилган start-stop тизимидан фойдаланиш қулай бўлиши учун, иккинчидан — келажакда уни гибрид автомобилга айлантириш осон бўлиши учун. Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган гибрид автомобилларнинг аксарияти 48 вольтли электр тизимида ишлайди.

Тақдимот маросимида учинчи бўлиб Daimler AG компанияси директори Дитер Цетше сўзга чиқди. Агар сиз уни олдин кўрмаган бўлсангиз, ҳечқиси йўқ, унинг улкан оқ мўйловидан таниб олиш ва эслаб қолиш жуда осон.

Цетше янги S-класс ҳақида кўп нарсалар айтиб берди, лекин унинг сўзларининг асосий маъноси — Янги S-class ҳар томонлама олдинги s-classдан зўр, — деган хулосага бориб тақалди.

Ҳақиқатдан ҳам, S-класснинг энг ашаддий рақиби унинг 2014 йилда чиққан олдинги модели, шунинг учун ҳам Цетше янги модел эскисидан ҳар томонлама зўр, бизнинг бунга ишончимиз комил деб такрор ва такрор айтди.

Ушбу тақдимот маросими ҳақидаги тўлиқ видеолавҳани қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала