Ўзбекистонда болаларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қиладиган янги қонун ишлаб чиқилмоқда

CC BY 2.0 / Yuri Samoilov / System LockКомпьютер хавфсизлиги
Компьютер хавфсизлиги - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотлардан уларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий актлар порталига муҳокама учун жойлаштирилди.

Ушбу қонуннинг мақсади болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги таъкидланган.

Мактаб ўқувчилари планшет билан - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
ОАВ: Россияда болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни таъқиқлашмоқчи
Қонун лойиҳасида ахборий маҳсулотларнинг ёш тоифалари бўйича таснифлаш эҳтимоли ҳам кўзда тутилган. Тоифалаш (7 ёшгача, 7−14 ёш, 14−18 ва болалар учун тақиқланган) вояга етмаганлар ишлари бўйича маҳкамалараро комиссиялар томонидан маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари ва тарқатувчиларининг мурожаатлари асосида амалга оширилади.

"Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотларга болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборот, шунингдек тегишли ёш тоифасига кўра болалар ўртасида тарқатилиши чекланган ахборот киради", — дейилган хабарда.

Болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборот маҳсулотларига қуйидагилар кириши таъкидланган:

болаларни ўз ҳаёти ва (ёки) саломатлигига хавф соладиган хатти-ҳаракатларни содир этиш, шу жумладан соғлиғига зарар етказиш, ўз жонига қасд қилишга ундайдиган;

Экран смартфона - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тошкентда 36 ўсмир "ўлим гуруҳи"га кирганлиги аниқланди
болаларда наркотик воситалар, психотроп моддалар ёки уларнинг ақл – ирода фаолиятига салбий таъсир этувчи бошқа моддалар, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, қимор ўйинларида иштирок этиш, фоҳишалик, дарбадарлик ёки тиланчилик билан шуғулланиш истагини пайдо қиладиган;

инсонлар ёки ҳайвонларга нисбатан зўравонлик ва (ёки) шафқатсизлик қилиш мумкинлигини асослайдиган ёхуд оқлайдиган ёки зўравонлик хатти-ҳаракатларини содир этишга ундайдиган;

оилавий қадриятларни инкор этадиган, жинсий бузуқликни тарғиб қиладиган, шунингдек ота-оналар ва оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳурматсиз муносабатни шакллантирадиган;

ноқонуний хатти-ҳаракатни оқлайдиган ва қонунбузилиш содир этишга ундайдиган;

ҳақоратли сўзларни ўз ичига олган;

порнография хусусиятига эга ахборотни ўз ичига олган ахборот маҳсулотлари;

Ўзбекистон болалари - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Ёшлар ва жиноятчилик: Президент кўтарган муаммога ечим қидириб...
ноқонуний хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) натижасида жабрланган бола, жумладан унинг фамилияси, исми, отасининг исми, ўзининг, ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг фото ва видеотасвирлари, туғилгани куни, овози ёзилган аудиотасма, доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи, ўқиш ёки иш жойи тўғрисида, бундай бола шахсини бевосита ёхуд билвосита аниқлашга ёрдам берадиган бошқа ахборотлар.

Муайян ёш тоифасидаги болалар ўртасида тарқатилиши чекланган ахборотга қуйидагилар киради:

шафқатсизлик, жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик, жиноят ёки жамиятга қарши бошқа хатти-ҳаракатлар тасвирланган ёки ифодаланган ахборот;

болаларда қўрқув ёки ваҳима уйғотадиган, шу жумладан куч ишлатилмаган ўлим, касаллик, ўз жонига қасд қилиш, бахтсиз ҳодиса, авария ёки фалокатлар ва (ёки) уларнинг оқибатлари шаклидаги инсон қадр-қимматини камситадиган тасвирлар акс эттирилган ахборот;

эркак ва аёл ўртасидаги жинсий муносабатлар тасвирланган ва ифодаланган ахборот;

Ижтимоий тармоқлар - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
"Ўлим гуруҳи" ташкилотчиларига жазо чоралари зудлик билан ишлаб чиқилмоқда
муомала одобига зид бўлган ҳақоратли ва беҳаё сўзларни ўз ичига олган ахборот.

Ўзбекистон ҳудудида тарқатилиши тақиқланган маҳсулотлар ишчи органнинг эксперт хулосалари асосида махсус реестрга киритилиши режалаштирилган. Рўйхат ҳақида маълумот олишга қизиқиш билдирган шахсларга интернет орқали тақдим этилади.

Ҳужжатда болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотлар дейилганида Ўзбекистон ҳудудида тарқатиш учун мўлжалланган оммавий ахборот воситалари маҳсулоти, шу жумладан электрон, босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маҳсулотлар, электрон ҳисоблаш машинаси ва маълумотлар базаси учун дастурлар, компьютер ва бошқа электрон ўйинлар, шунингдек, томошабоп тадбирлар, телекоммуникация тармоқлари ва Интернет ахборот тармоғи орқали тарқатиладиган ахборот тушунилиши таъкидланган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала