Ҳодисалар

"Қамчиқ" довонида узунлиги 40 метрга тенг кўчки ёриғи пайдо бўлди

© WikipediaҚамчиқ довони
Қамчиқ довони - Sputnik Ўзбекистон
Ушбу ҳудудда хавф бартараф этилмагунга қадар ФВВ, ИИВ ЙПХ, "Қамчиқавтойўл" ходимларидан иборат тун-у кун навбатчилик ташкил қилинди

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. А-373 M-39 "Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон—Андижон орқали—Ўш" автомобиль йўлининг 243,7 (166,7) километрида (Наманган вилояти Поп тумани ҳудуди) водий йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонида, 80 м баландликда мавсумий ёғингарчиликлар натижасида узунлиги 40 м га тенг кўчки ёриғи пайдо бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Қамчиқ довони - Sputnik Ўзбекистон
Қамчиқ довонида ўта оғир юкли машиналарга ўтиш таъқиқланди
"А-373 "Тошкент—Ўш"с автомобиль йўлининг 153 (230) километрида ер кўчкиси билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида "Қамчиқавтойўл" ИЙФК ходимлари билан ҳамкорликда хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда "Диққат тупроқ кўчиш хавфи бор", "Тўхташ мумкин эмас" ва "Тўхтаб туриш тақиқланади" йўл белгилари ўрнатилди ҳамда хавфсизлик нуқтаи назардан икки томонлама ҳаракат йўлнинг бир томонига ўтказилди", — дейилади хабарда

Шу боис, автоуловлар ҳаракатланишининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, автомобиль йўлининг 243,5 — 243,8 километри ва 229,7 — 230 километрлар оралиқларида Ўш йўналишидаги ярмида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чеклатилиб, Тошкент йўналишидаги ярми орқали икки томонлама ҳаракат амалга оширилмоқда.

Ушбу ҳудудда хавф бартараф этилмагунга қадар ФВВ, ИИВ ЙПХ, «Қамчиқавтойўл» ходимларидан иборат тун-у кун навбатчилик ташкил қилинди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала