Дунёда

Қозоғистон жанговор робот яратяпти

© Sputnik / Александр Овчаров / Фотобанкка ўтишРобот
Робот - Sputnik Ўзбекистон
Бундан ташқари, Қозоғистон армияси эҳтиёжлари учун мамлакатнинг ўзида тажриба тариқасида учувчисиз учиш қурилмаси яратилгани айтилмоқда

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Қозоғистонд жанговор робот ишлаб чиқарилмоқда, деб хабар берди бир нечта қозоқ ОАВлари.

Хабарларда таъкидланишича, бу ҳақда мажлисда мамлакат Мудофаа вазири Сакен Жасузаков баёнот берган.

Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Назарбоев Остона маркази ҳақида: бети ювилган, кети эса тешик
Вазирнинг сўзларига кўра, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти — Миллат етакчиси номидаги миллий университетда ҳарбий-илмий марказ ташкил қилинган ва технологияга оид янгиликлар айнан ўша ерда лойиҳалаштирилмоқда.

"Бизнинг ҳарбий-илмий марказимизнинг биринчи лойиҳаси — биринчи учувчисиз учиш қуримаси намунаси яратилган. Мен уни кўздан кечирдим ва жанговор синовларни амалга оширишга буйруқ бердим", — деб айтган Жасузаков. Унинг сўзларидан маҳаллий ОАВлар иқтибос келтирган.

Вазирнинг сўзларига кўра, олийгоҳ домлалари орасида 16 нафар фан докторлари ва 28 нафар фан номзолари бор.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала