Ҳодисалар

Шахтёрлар овози ер остидан эшитилган - Иссиқкўлда мўжиза туфайли қутқарилган умрлар

© Фото / пресс-служба полпредства в Иссык-Кульской областиИссиқкўл вилоятида ер остида қолган икки шахтёр топилди
Иссиқкўл вилоятида ер остида қолган икки шахтёр топилди - Sputnik Ўзбекистон
Ер остида қолиб кетган фуқаролар орадан бир сутка ўтиб, қутқарилган

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Иссиқкўл вилоятида ер остида кўмилиб қолган икки нафар шахтёр аниқланди. Улар тирик, деб хабар қилди региондаги мутасадди ҳукумат матбуот-хизматига таянган ҳолда Спутник Қирғизистон.

Ҳодиса Ак-Суу туманининг Жиргалан қишлоғида юз берган. Икки фуқаро 22 апрел куни 16.30да шахтага киришган. Орадан бир оз вақт ўтиб, ер ости сувлари уриб кетиши натижасида, ер ўпирилиши ҳодисаси юз берган. Икки юз киши шахтёрларни излаш билан шуғулланган.

Орадан бир сутка ва бир неча соат вақт ўтиб бедарак йўқолганлар тирик ҳолда топилган.

Қутқарувчилар аввалига уларнинг овозларини эшитганлар. Мухтор ваколатхона маълумотларига кўра, шахтёрлар сув босмаган ҳудудга ўтиб олишган ва то ёрдам кучлари етиб келмагунча ўша жойда қолишга муваффақ бўлишган.


Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала