Жамият

GM Uzbekistan мижозлар учун электрон навбат хизматини жорий қилди

© Sputnik / Игорь Руссак / Фотобанкка ўтишНа автостоянке возле завода General Motors
На автостоянке возле завода General Motors - Sputnik Ўзбекистон
Маълум қилинишича, энди мижозларда тузилган шартнома бўйича электрон навбатда туриш имкони мавжуд

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. GM Uzbekistan компаниясининг gmuzbekistan.uz сайтида янги электрон хизмат пайдо бўлди, деб хабар бермоқда carzone.uz.

Хабарда айтилишича, энди мижозларда тузилган шартнома бўйича электрон навбатда туриш имкони мавжуд.

Бунинг учун қуйидаги саҳифага ўтилади ҳамда шартноманинг тартиб рақами ва паспортнинг серия рақами (юридик шахслар учун СТИР) киритилади.

Киритиш ойначасининг остидаги "Натижа" (Результат) тугмаси босилгач, тегишли маълумот ойнада акс этади, дейилади хабарда.

© http://www.carzone.uzGM Uzbekistan сайтидаги электрон хизмат
Электронная очередь на сайте GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan сайтидаги электрон хизмат

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон телевидениеси орқали Ўзбекистон автосаноатидаги муаммоларга бағишланган кўрсатувда автосалонлардан машина олиш ҳамда навбатлар борасида аҳолидан кўплаб эътирозлар тушаётганлиги эътироф этилганди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала