Жамият

Марказий банк интернет нашрлардаги хабарлар асоссиз эканлиги ҳақида баёнот берди

© uz.24Центральный банк Узбекистана
Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Бир қатор интернет нашрларда Ўзбекистон тижорат банкларида импорт шартномалари бўйича ва етказиб берилган товарлар учун тўловларни амалга ошириш операциялари тўхтатиб қўйилгани ҳақидаги хабарлар тарқалган

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки бир қатор интернет нашрларда Ўзбекистон тижорат банкларида импорт шартномалари бўйича ва етказиб берилган товарлар учун тўловларни амалга ошириш операциялари тўхтатиб қўйилгани ҳақидаги хабарлар бўйича расмий баёнот берди.

Баёнотда билдирилишича, импорт бўйича келтириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича шартномалар тўловлари ўз вақтида ва тўла ҳажмда амалга оширилмоқда ва уларнинг тўхтатиб қўйилгани ҳақидаги гап-сўзлар мутлақо асоссиздир.

"Таъкидлаш лозимки, мамлакат тижорат банклари ўз мижозларининг хорижий ҳамкорлари олдидаги мажбуриятларини бажаришига бундан кейин ҳам узлуксиз кўмак бериб боради", дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала