Спорт

"Uzbek Tigers" кубалик боксчиларга қарши жанг қилади

© Федерация бокса УзбекистанаUzbek Tigers перед полетом в Россию
Uzbek Tigers перед полетом в Россию - Sputnik Ўзбекистон
Кубанинг "Cuba Domadores" жамоаси ўтган мавсумда олтин медалларни қўлга киритган

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг плей-офф босқичига чиққан "Uzbek Tigers" жамоасининг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди, деб маълум қилди Ўзбекистон бокс федерацияси ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ўтган мавсумда бронза медалларини қўлга киритган ўзбек боксчилари навбатдаги босқичга чиқиш учун ўтган мавсумда олтин медалларни қўлга киритган Кубанинг "Cuba Domadores" жамоасига қарши тўқнаш келади.

Жанглар 12/13 ва 19/20 май кунлари бўлиб ўтади.

Чорак финалдаги қолган жуфтликлар қуйидагича кўриниш олган:

"France Fighting Roosters" — "British Lionhearts"

"Patriot Boxing Team" — "Astana Arlans Kazakhstan"

"Italia Thunder" — "Colombia Heroicos"

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала