Мактаблардаги қатор фанларга ўзгаришлар киритилди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишЭлектронный урок в московской школе
Электронный урок в московской школе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жисмоний тарбия фанидан давлат таълим стандартларига шахматни ўрганиш талаблари сингдирилди

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистонда мажбурий таълим тизими учун умумтаълим фанларидан давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилди. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар берди.

Начало учебного года в школах России - Sputnik Ўзбекистон
Энди мактабларда синфдаги ўқувчилар сони 35 тадан ортишига йўл қўйилмайди

Хабарга кўра, мажбурий таълим тизими учун (9+3 асосидаги) 18 умумтаълим фанидан давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилди. Мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш мақсадида жисмоний тарбия фанидан давлат таълим стандартларига шахматни ўрганиш талаблари сингдирилди.

1-4-синфларда математика фанини ўқитиш мазмунига дастурлашнинг илк тушунчалари киритилгани ўғил-қизларда информатика, ахборот технологиялари фанига оид бошланғич билимларни шакллантиради. Ўқув режаси ҳам янада такомиллаштирилиб, "Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари" фани "Информатика ва ахборот технологиялари" деб ўзгартирилди.

Ўқувчиларни касб-ҳунарни тўғри танлашга йўналтириш мақсадида "Меҳнат таълими" фани "Технология" фани деб ўзгартирилди ва бугунги кун талабидан келиб чиқиб, кўп тармоқли йўналишларга асосланган ҳолда қайта ишланди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0