Дунёда

Польша ҲҲК совет самолётларини Американикига алмаштириши мумкин

© Sputnik / Антон Денисов / Фотобанкка ўтишАмерика қирувчи самолёти
Америка қирувчи самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Совет даврида ишлаб чиқарилган самолётлар Америкада ишлаб чиқарилган F-16 ва F-35 универсал қирувчи самолётларига алмаштирилиши эҳтимоли кўриб чиқилмоқда

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Польша Мудофаа вазирлиги Ҳарбий ҳаво кучларини қайта таъминлаш мақсадида самолётлар танламоқда. Ҳарбийлар Америкада ишлаб чиқарилган F-16 ва F-35 русумли универсал қирувчи самолётларни кўриб чиқишмоқда, улар ўз навбатида совет давридан қолган Су-22 ва МиГ-29 русумли қирувчиларни янгилаши зарур, деб баёнот берди Польша Мудофаа вазири ўринбосари Бартош Ковнацкий.

Ўзбекистон совет даврининг эски жанговар самолётларини сотувга қўйди - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон совет даврининг эски жанговар самолётларини сотяпти
Унинг сўзига кўра, ҳозирда ҳарбий авиация ҳолати бошқа қуролли кучлар турлари билан солиштирганда "қониқарли" даражада: Ҳарбий ҳаво кучлари 48 дона бир ўринли ва икки ўринли F-16 русумли самолётлар билан таъминланган. Шу билан бирга, вазир ўринбосарига кўра, самолётлар миқдори етарли даражада эмас.

"Эски Су-22 ва МиГ-29 русумли самолётларни янги замонавий самолётлар билан янгилаш зарур. Лекин, якуний қарор қабул қилиш учун Мудофаа вазирлигида F-16 русумли самолётлар ва  бошқа, масалан F-35 русумли самолётлар билан таъминлаш юзасидан таҳлил ишлари олиб борилмоқда", — деди Ковнацкий.

Ковнацкий оқилона қарорлар қабул қилиш кераклиги ҳақида қўшимча қилди.

Шу билан бирга амалдор, 2030 йилдан бошлаб Варшавада мудофаа ҳаражатларини ялпи ички маҳсулотнинг 2 %идан 2,5%игача кўпайтириш режалаштирилгани ҳақида маълум қилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала