Ҳодисалар

Парижда ўтган ўқувчилар норозилик акциясида полициячилар кўз ёш оққизувчи газ қўллади

© Sputnik / Ирина Калашникова / Фотобанкка ўтишПарижда бўлиб ўтаётган норозилик намойиши
Парижда бўлиб ўтаётган норозилик намойиши - Sputnik Ўзбекистон
Шу кунларда Франция ўзининг навбатдаги раҳбарини танлашга тайёргарлик кўряпти. Президентлик пойгаларида собиқ вазир Эммануэль Макрон ва "Миллий фронт" партияси етакчиси Марин Ле Пен етакчилик қилмоқда

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Франция президентлигига даъвогар икки номзодга қарши келишилмаган намойишга чиққан мактаб ўқувчилари ва лицейчиларга кузатувчилик қилган полицияилар оммани тинчлантириш учун кўз ёш оққизувчи газни қўллади, деб хабар қилди ҳодиса жойида РИА Новости мухбири Виктория Иванова.

Таъкидланишича, полициячиларга қарата улоқтирилган шиша идишлар ва ахлатларга қарши ҳуқуқ посбонлари, одатдагидек, оммага қарата кўзёш оққизувчи газни қўллаган.

Нашр мухбири хабарига кўра, бир неча юзлаб мактаб ўқувчилари Франция президентлигига номзодлар — собиқ вазир Эммануэль Макрон ва "Миллий фронт" партияси етакчиси Марин Ле Пенга қарши норозилик акциясини уюштиришган. Мактаб ўқувчилари намойиши мамлакат пойтахтида пайшанба куни эрталаб бошланган. Оқибатда, Париждаги бир нечта ўқув даргоҳларига йўл қисман ёки буткул ёпилган.

© AP Photo / Francois MoriАкция протеста школьников против обоих кандидатов в президенты Франции в Париже
Акция протеста школьников против обоих кандидатов в президенты Франции в Париже - Sputnik Ўзбекистон
Акция протеста школьников против обоих кандидатов в президенты Франции в Париже

Ёшлар "Ле Пен ҳам, Макрон ҳам керакмас" шиорлари остида намойиш уюштиришмоқда.

Норозилик акциясининг айрим иштирокчилари дўконлар витриналарини уриб синдиришган.

Ушбу марш шаҳар ҳокимияти билан келишилмагани айтилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала