Ҳодисалар

Калининградда ўзбекистонлик "ИД" раҳбари ва 11 нафар жангарилар қўлга олинди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишРоссия ФХХ спецназлари
Россия ФХХ спецназлари - Sputnik Ўзбекистон
Калининград шаҳрида 12 нафар халқаро террорчилик уюшмаси жангарилари қўлган олинган, уларнинг барчаси ўрта осиёлик бўлиб чиққан

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россия ФХХ (Федерал хавфсизлик хизмати) спецнази Калининградда халқаро террорчилик уюшмаси "Ислом жиҳод-жамоат можахед" ячейкасининг 12 нафар аъзосини қўлга олди. Барча ушланган шахслар келиб чиқиши марказий осиёликлар бўлган. Улар террорчилик уюшмаси фаолиятига фуқароларни ёллаш билан шуғулланганлиги эҳтимоли бор. Бу ҳақда ФХХ минтақавий бошқармаси маълумотига асосланган ҳолда РИА Новости хабар бермоқда.

Колония - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ўзбекистонда одамларни ИДга ёллаган шахс саккиз йилга қамалди
Шунингдек, махсус хизматлар террорчилик ячейкаси раҳбарини аниқлаган. У Ўзбекистонда экстремистик жинояти учун қидирувда бўлган шахс бўлиб чиққан. Ҳуқуқ тартибот органлари маълумотига кўра, қўлга олинган ячейка раҳбари Калининград вилоятида истиқомат қилувчиларни ёллаш билан шуғулланган, улар орасида Марказий Осиё давлатлари фуқаролари ҳам бўлган.

Қўлга олинган шахслар "Ислом жиҳод-жамоат моджахед" вакиллари (эммисарлари) манфаатлари йўлида фаолиятни амалга оширишган.

Қўлга олинган шахс ўз айбини тан олиш бўйича кўрсатмалар бермоқда, шунингдек, халқаро террорчилик уюшмалар фаолиятида ўз қариндошларининг иштироки ҳақида гувоҳлик бермоқда.

Бундан ташқари, террорчилик ячейкаси раҳбарининг алоқалари аниқланиб, Сурияда фаолият кўрсатаётган жангариларга дахлдорлиги текширилмоқда.

Тез кунларда қўлга олинганлар келган давлатларига экстрадиция қилинади. Улар ўз ватанларида терроризм жинояти бўйича судланадилар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала