Дунёда

Ўзбекистон бош штаби: "Толибон" сафида 2 мингга яқин ўрта осиёликлар бор

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишVI Московская конференция по международной безопасности
VI Московская конференция по международной безопасности - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Москванинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш музокараларини иштирокчилари сафини кенгайтириш борасидаги таклифини қўллаб қувватламоқда.

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Афғонистондаги "Толибон" ҳаракати сафида 2 мингдан ортиқ ўрта осиёликлар бор, деди Ўзбекистон Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Бош штаб бошлиғи Шавкат Норматов Москва хавфсизлик анжуманида.

Ўзбекистон ҳарбийлари фикрига кўра, Афғонистонда тинчликка хавф солаётган асосий куч бу "Толибон", деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Подписание мирного договора Афганского правительства с партией Хизби Ислами - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Афғонистонда 15 йилда биринчи тинчлик шартномаси имзоланди

Ундан ташқари, Шавкат Норматов Ўзбекистон Москванинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш музокараларини иштирокчилари сафини кенгайтириш борасидаги таклифини қўллаб қувватлашини хабар қилди.

"Ўзбекистон Россиянинг Афғонистондаги тинчлик музокаралари иштирокчилари сонини кенгайтириш ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу Афғонистон можаросини ҳал қилишда ижобий рол ўйнаши мумкин", — деди Норматов.

Норматов айтишига қараганда "Бундай услуб ҳудудда давлатлараро ҳамкорликнинг янги модели ташкил қилинишни билдиради. Унда Ўрта Осиё ва яна бир неча мамлакатлар стратегик манфаатларининг ўхшашлиги ёки бир-бирига яқинлигини белгиланган".  

Шунингдек, Норматов Афғонистон можаросини ҳал қилишда дунёнинг етакчи мамлакатларини жалб қилиш кераклигини ва ушбу жараёнда БМТга марказий ўрнини сақлаб қолиш кераклигини таъкидлади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала