Тошкент милицияси "Георгий лентаси"ни таъқиқламаганини маълум қилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишГеоргий лентасини тарқатаётган волонтёр
Георгий лентасини тарқатаётган волонтёр - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ИИББ таъкидига кўра, республикада "Георгий лентаси"ни тақиб юриш ёки уни тарқатиш ҳеч қачон ман этилмаган. Шунчаки, кейинги йилларда, ушбу фашизм устидан ғалаба атрибути билан бирга Ўзбекистон байроғи стилидаги ленталар барча ҳоҳловчиларга тарқатилмоқда

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. 9 май куни байрами яқинлашиб келавериши билан Ўзбекистонда милиция ходимлари йўловчилардан ва ўз машинаси антеннасига лента қадаб олган ҳайдовчилардан "Георгий лентаси"ни олиб ташлашга мажбур этаётгани ҳақида гаплар болалай бошлайди.

Бу хабарларга аниқлик киритиш мақсадида Sputnik мухбири Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат этди. Бошқарма ходимининг ишонтириб айтган гапларига кўра, бу гаплар шунчаки миш-миш ва пойтахт милицияси ҳеч қачон бундай тадбирлар билан шуғулланмаган.

Георгий лентаси акцияси - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Георгий лентаси акциясига старт берилди
"Биз ҳеч қачон "Георгий лентаси"ни олиб қўймаганмиз ва келгусида ҳам бундай қилмаймиз, бундай кўрсатма бўлмаган. Шунчаки, айримлар пайдо бўлаётган маълумотларни нотўғри талқин қилмоқда. Ўзбекистонда ленталарни ҳеч ким таъқиқламаган, шунчаки айрим жамоатчилик уюшмалари томонидан Ўзбекистон байроғи услубида тайёрланган ленталар йўловчи ва ҳайдовчиларга тарқатилган, лекин бу таъқиқ эмас, балки лента муқобилидир", — деди Тошкент шаҳар ИИБ бошлиқ ўринбосари Дониёр Тошхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, Россия илм ва маданият маркази шу кунларда "Георгий лентаси"ни тарқатишни бошлади. Ленталарни барча хоҳловчилар марказнинг Тошкентдаги биносида кечаю-кундуз олишлари мумкин. Шу билан бирга, "Георгий лентаси"ни тарқатиш тадбирини Россия элчихонасида ҳам бошлаган. Элчихона маъмурий биносида ленталарни 2, 3, 4 ва 5 май кунлари соат 10.00 дан 17.00 га қадар бепул олса бўлади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўтган йили ушбу тадбирда 60 мингдан ортиқ "Георгий ленталари" тарқатилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0