Ҳодисалар

Тошкент вилоятида эркак кишининг жасади топилди

© Sputnik / СтрингерМилиция
Милиция - Sputnik Ўзбекистон
2017 йил 18 апрель куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида эркак кишининг жасади топилган. Мурданинг бош соҳасида жароҳатлар борлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. 2017 йил 18 апрель куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида эркак кишининг жасади топилган. Мурданинг бош соҳасида жароҳатлар борлиги аниқланган, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Хабарга кўра, суриштирув ишлари натижасида ушбу жасад Олмалиқ шаҳрида яшаган 1972 йилда туғилган Андрей Ли эканлиги аниқланган. Маълум бўлишича, мурданинг бош соҳасидаги жароҳат тўмтоқ жисм таъсирида етказилган. Эркак ушбу жароҳатлар ва мияга қон қуйилиши оқибатида вафот этган.

ИИВ ходимлари иш вақтида - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ ҳузуридаги Тергов Департаменти терговчи ва суриштирувчи лавозимларига одам излаяпти
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни амалга оширган шахс қўлга олинган. У Пискент туманида рўйхатда туриб, Олмалиқ шаҳридаги дала-ховлида вақтинча яшовчи, муқаддам судланган, ишсиз, 1967 йилда туғилган Қувондиқ Боллиев эканлиги хабар қилинмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Касални даволагандан кўра, уни олдини олган афзал. Шу маънода, юз берган ҳар бир ҳуқуқбузарлик ва жиноятни юзага келтирган сабабларни ўрганиш, оқибатларини бартараф этиш, нафақат ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларининг, балки ҳар бир фуқаронинг инсоний вазифаси бўлиши лозим, барча фуқаролар билан ҳамкорликда салбий иллатлар, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишга чек қўйишимиз мумкин", дейилади ИИВ хабарида.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала