Ўзбекистон ҳаво йўллари "Ҳаж-2017" дастури доирасида қатновларни амалга оширади

© Gennady MiskoСамолёт авиакомпании "Узбекистон хаво йуллари"
Самолёт авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу йил дастур доирасида Тошкент-Мадина-Тошкент йўналиши бўйича 33 та қатнов бажариш, 7200 зиёратчига хизмат кўрсатиш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. 7 августдан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси "Ҳаж-2017" дастури доирасида қатновларни бажаришни бошлайди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Торжественная встреча нового Boeing 787 Dreamliner в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Ҳаво йўллари Нью-Йоркка узлуксиз парвозларини бошламоқда

Ўзбекистонлик "катта ҳаж" амалини бажаришни истаган зиёратчилар Боинг-767 самолётларида Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига етиб борадилар.

Бу йил дастур доирасида Тошкент-Мадина-Тошкент йўналиши бўйича 33 та қатнов бажариш, 7200 зиёратчига хизмат кўрсатиш режалаштирилган.

"Анъанавий тарзда парвоз давомида таомлар ва йўловчилар учун барча қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади", дейилади хабарда.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК бу йилги "Умра-2017" дастури доирасида Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича 30та рейсни амалга оширди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0