Сиёсат

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги: афғон инқирози кундан-кун чуқурлашмоқда

© AFP / SHAH MARAIАфғон полициячилари
Афғон полициячилари - Sputnik Ўзбекистон
Россия Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилган халқаро хавфсизлик анжуманида экспертлар Афғонистон инқирозининг чуқурлашиб бораётгани борасидаги масалаларни муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik, Мария Шелудякова. Марказий Осиё давлатлари билан чегарадош бўлган Афғонистон провинцияларида зиддиятлар ташвишга солмоқда, деб баёнот қилди Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Шавкат Норматов халқаро хавфсизлик бўйича ўтказилган анжуманда сўзлаган нутқи давомида. Жангарилар қўшни давлатларга ҳужум қилиши хавфи мавжуд.

Толибон - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
ОАВ: Афғонистонда "Толибон"нинг "баҳорги ҳужуми" бошланди
"Бугун Афғонистон ҳудудида 45-60 мингга яқин жангарилар тўпланишган. Улар энг муҳим чекка туманларни босиб олиб, энди эса катта шаҳарлар ва провинция марказларига ҳужум қилишмоқда", — деб таъкидлади Норматов. "Афғонистоннинг шимолий провинцияларидаги кучларнинг қайта гуруҳланиши алоҳида ташвишни келтириб чиқармоқда" — деб қўшимча қилди у.

Ўзбекистон вакили Афғонистон инқирози кундан-кун фақатгина кучайиб, чуқурлашиб бораётганини қайд этди. Афғонистонда айни вақтда жангарилар қарама қаршилиги суст кечаётганини кзатиш мумкин, лекин бу ҳолат Марказий Осиёга хавф солишда давом этади, чунки террорчилар қўшни давлатлар ҳудудига ҳужум қилиши хавфи мавжуд.

Қирғизистоннинг Афғонистон бўйича эксперти Таалатбек Масадыков "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси таъсири кенгайиб кетаётганида таҳдид мавжудлигини таъкидлади. Агар "Толибон" мақсади Афғонистон ҳудуди билан чераланган бўлса, "ИД" ўз таъсирини бошқа давлатларга ўтказишга ҳаракат қилади, деб таъкидлади у.

Эксперт Российского института стратегических исследований Игорь Николайчук - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Дўппи кийган террорчилар ёки ИДнинг ини қаерда
"Толиблар ҳар ойда 300 доллар атрофида пул олишади, "ИД" жангарилари маоши эса 500-600 доллар атрофида. Табиийки, бунда қамбағал дехқонларни жалб қилиш қийин эмас, уларнинг аксарият қисми пул учун қора либос кийишга мажбур бўлган", деб тушунтирди Масадыков.

Мутахассис, ҳалқаро ҳамжамият вазиятни барыарорлаштириш учун миллиардлаб доллар тикканини, аммо бу вазиятни ижобий томонга ўзгартирмаганини эслатди.

"Нимага? Айримлар ўйин иштирокчилари ҳаракатида ўзаро мувофиқлик йўқ, деса, бошқалар турли конспирологик назарияларга берилган. Лекин факт фактлигича қолмоқда: террорчиларнининг машғулот марказлари Афғонистон шимолида ҳам пайдо бўла бошлади. Сомонгон, Баглан, Қундуз провинцияларида базалар мавжуд бўлиб, у ерларда собиқ Иттифоқ давлатларидан келган экстремистлар портлатиш ишларига ўргатилади. Форьяб провинциясида эса ҳатто аёллар машғулот марказлари бор", — деб ҳикоя қилди мутахассис.

Б-52, Америка бомбардимончи самолёти Афғонистон осмонида - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
АҚШ Афғонистонга энг кучли бомбани ташлади
Масадыков сўзларига кўра, ушбу марказлар мунтазам равишда техник ва молиявий ёрдам олишади. Бундан ташқари, террорчилик гуруҳлар тартибли равишда Афғонистон жанубидан шимолига ўтказилиб турилади, маҳаллий жангарилар эса мамлакатнинг шимолий туманларида ҳаракат қилишади.

Терроризм хавфи Афғонистондан Марказий ва Жанубий Осиёга тарқалиб кетиши хавфи чиндан ҳам мавжуд, дея тасдиқлади РФ Куролли кучлари Бош штаби бошлиғи ўринбосари Игорь Коробов.

"Россиянинг Афғонистондаги ёрдами ҳудудда терроризмни яксон қилишга қаратилган. "Толибон" муаммоси кўпдан кўп ҳолатларда Афғонистон сарҳадлари билан чегараланган, лекин "ИД" жангарилари эса, ўз уйларига қайтишиб, террорчилик фаолиятини давом эттиришмоқда",- деб хотима қилди Россия генерали.

Дунёда
Полиция ва армия тайёрлашда Афғонистон Россиядан ёрдам сўради
Афғонистонда вазият охирги ойларда кескин равишда ёмонлашди. Аввалига мамлакатнинг қишлоқ ҳудудларини зарота қилган "Толибон" йирик шаҳарларга ҳужумга ўтди. Мамлакат ҳудудида ўтган йилларга нисбатан "Ислом давлати" радикал уюшмаси таъсири ўн баравар ортди.

Ўтган жума куни Афғонистонда 2001 йилда рўй берган — толиблар режими қулаши давридан буён ҳукуматга уюштирилган энг йирик ҳужум руй берди. Афғон полициячилари формасини кийиб олган жангарилар Балх провинциясидаги ҳарбий база ҳудудига бостириб киришди. Бунинг оқибатида 140 нафар ҳарбийлар ўлдирилди ва 60 нафари жароҳатланди.

БМТ маълумотларига кўра, фақат охирги уч ой ичида Афғонистонда тинч аҳолининг 715 нафари ҳалок бўлган ва 1,5 мингга яқини жабрланган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала