Дунёда

"Ҳаво йуллари" энг пунктуал авиакомпания деб тан олинди

© Стрингер СпутникУзбекские авиалинии приняли в эксплуатацию еще один самолет Boeing 787-8 Dreamliner
Узбекские авиалинии приняли в эксплуатацию еще один самолет Boeing 787-8 Dreamliner - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон Ҳаво йўллари" “Краснодар” аэропортига парвозлар амалга оширувчи бир неча маҳаллий ва халқаро компаниялар орасида энг пунктуал авиакомпания деб тан олинди.

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Краснодар, Сочи, Геленжик ва Анападаги аэропортларни бошқариш билан шуғулланувчи "Базэл Аэро" авиакомпанияси 2016-2017 йилнинг куз-қиш мавсумидаги энг пунктуал ва тез ривожланаётган авиакомпаниялар рўйхатини тузди.

“Ўзбекистон Ҳаво йўллари” Краснодар ва Сочи аэропортларининг энг пунктуал авиакомпанияси деб тан олинди.

"Базэл Аэро" авиакомпанияси 2017 йилдан буён авиакомпаниялар сифат ва аниқлик рейтингини тузиб келмоқда. Унга кўра Ўзбекистон Ҳаво йўллари икки маротаба пунктуал авиакомпания деб тан олинган. Ундан ташқари, 2015-2015 йилда Ўзбекистон Ҳаво йўллари “Базэл Аэро”нинг “Йўловчи ташишда инновациялар” мукофотига сазовор бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ҳаво йўллари Краснодарга 2004 йилдан бошлаб, Сочига 2007 йилдан бошлаб парвозлар амалга ошириб келмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала