Қирғизистон фожеаси: Ўзганда қутқарув ишлари давом этмоқда

Oбуна бўлиш
Кеча тонгда Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги Ўзган туманидаги Аюу қишлоғида улкан тупроқ кўчкиси 11 уйни босиб қолди. 24 киши кўчки остида қолиб кетди.

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Қирғизистонда содир бўлган табиий офат оқибатида 11 уйни тупроқ босиб қолди, Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.

Кеча тонг соат 07:20 да Ўзган туманидаги Аюу қишлоғида оғирлиги 1 миллион тоннадар ортиқ улкан тупроқ массаси кўчиб 11 уйни босиб қолган эди.

© Пресс-служба МЧС КРЎзганда ер кўчкиси
Оползень в Узгене - Sputnik Ўзбекистон
Ўзганда ер кўчкиси

"Ер кўчкиси остида 24 киши қолган. Улардан тўққиз нафари болалар", — дейилган Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Қирғизистон ВФФси хабарига кўра, тупроқ остида қолганларни қутқаришга умид жуда кам. Устига устак кеча Қирғизистоннинг ушбу ҳудудида ёмғир аралаш қор ёғиб қутқарув ишларини мушкуллаштирган.

Табиий офат юз берган жойга 100  кишидан иборат Қирғизистон ФВВ вакиллари учта тез ёрдам машинаси етиб келган. Қирғизистон ФВВ вазири Кубатбек Боронов бошчилигидаги операция кеч соат 20:45га қадар давом этган.

Бугун тонг соат 05:00 дан бошлаб операция ўз фаолиятини қайта бошлаган. Қутқарувчилар сони 400 кишида ошган. Аюу қишлоғи аҳолисини хавфсиз жойга кўчириш мақсадида 30 та палатка ўрнатилган.

Жабрланганлар ва яқинларини йўқотган 7 нафар фуқарога ташкил қилинган врачлик пунктларида тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатилмоқда. Шунингдек табиий офат юз берган жойда эпидемиологик тиббий хизмат ходимлари сув ва ер намуналари олиб юқумли касалликлар тарқалиш эҳтимолини текширишмоқда.

Ушбу табиий офат муносабати билан Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия президентлари Алмазбек Атамбаевга ва Қирғизистон халқига чин кўнгилдан чуқур ҳамдардлик билдиришди.

Бугун 30 апрел куни Қирғизистонда мотам куни деб эълон қилинган. Барчи вилоят марказларида давлат байроқлари тушрилган.

Аюу қишлоғида доимий равишда 40 оила яшаб келган. Қирғизистон ФВВ вазирлиги хабарига кўра, март ойида уларнинг ҳаммасига вазирлик томонидан хавсиз жойга кўчиб ўтиш ҳақида кўрсатма берилган.

© Пресс-служба МЧС КРЎзганда ер кўчкиси
Оползень в Узгене - Sputnik Ўзбекистон
Ўзганда ер кўчкиси

Айни дамда Табиий офат юз берган жойда 266 нафар ВФФ ходимлари, 100 нафар ҳарбий хизматчилар, 50 милиционер ва 15 тиббий ходим фаолият кўрсатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0