"Фавворалар сайли"га марҳамат: Тошкент шаҳрида ўтказилувчи байрам жадвали билан танишинг

Oбуна бўлиш
Тадбирларда кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари ҳамда томоша гуруҳлари иштирок этади. Шунингдек, тадбирлар бўлиб ўтадиган жойларда китоб савдолари ташкил этилиб, болажонлар учун турли атракционлар ўрнатилиши кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Илгарироқ бугун 1 май куни Тошкент шаҳрида "Фавворалар куни" кенг нишонланиши ҳақида хабар берган эдик.Аммо ҳозирча тадбир қаерда ва қай тарзда ўтказилиши номаълум қолаётган эди.

Айни вақтда Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот-хизмати барча ўзбекистонликларни "Фавворалар сайли"га чорламоқда.

Қуйида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган "Фавворалар сайли"нинг режа-жадвали билан танишиб чиқишингиз мумкин:

1-саҳна — Маърифат маркази ва Симпозиумлар саройи кириш қисмидаги фаввора

Бугун Ўзбекистонда "Фавворалар куни" нишонланади
2-саҳна — Сайилгоҳ майдони ички қисмидаги фаввора

3-саҳна — "Болажон" истироҳат боғи фаввораси

4-саҳна — "Интернэшнл Тошкент" (собиқ Интерконтинентал) меҳмонхонаси кириш қисмидаги фаввора

5-саҳна — Хадра майдонида янги қурилган фаввора ҳамда Цирк биносига кириш қисмидаги фаввора

6-саҳна — Мирзо Улуғбек истироҳат боғи кириш қисмидаги фаввора

Meydan One Mall прототипи - Sputnik Ўзбекистон
Дубайда дунёдаги энг катта рақс тушадиган фаввора очилмоқда
7-саҳна — Бобур кўчаси Енгисаноат уюшмаси олд кириш қисмидаги фаввора

8-саҳна — "Истиқлол" санъат саройи олд майдонидаги фаввора

9-саҳна — Алишер Навоий театри кириш қисмидаги фаввора

10-саҳна — Мустақиллик майдони Мотамсаро она хайкали орқа қисмидаги фаввора

11-саҳна — "Локомотив" маданият ва истироҳат боғи

Тошкентда фавворалар мавсуми очилди
12-саҳна — Тошкент ахборот технологиялари университети ҳудуди

13-саҳна — Тошкент иригация ва милорация институти
ҳудуди

14-саҳна — Тошкент давлат иқтисодиёт университети фаввораси

Тадбирларда кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари ҳамда томоша гуруҳлари иштирок этади.

Шунингдек, тадбирлар бўлиб ўтадиган жойларда китоб савдолари ташкил этилиб, болажонлар учун турли атракционлар ўрнатилиши кўзда тутилган.

"Барчани сайлга таклиф қиламиз!", — дейилади ҳокимлик хабарида.

Янгиликлар лентаси
0