Ўзбекистонда ўтказилган қурилиш танловида марғилонлик талабалар ғолиб чиқди

© КНАУФ матбуот-хизматиЎзбекистонда 4-ҳудудий профессионал маҳорат танлови ўтказилди
Ўзбекистонда 4-ҳудудий профессионал маҳорат танлови ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Марғилон қурилиш касб-хунар коллежида "Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси" бўйича қурилиш коллежлари ўқувчилари орасида ҳудудий танлов ўтказилди. Танловни ўтказишдан мақсад – ишчи касбларни оммалаштириш ва мутахассислар касбга оид тайёрлови даражасини оширишни қўллаб-қувватлашдир

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Юқори ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Ўрта махсус касб таълим маркази ва КНАУФ компанияси томонидан Ўзбекистонда 4-ҳудудий профессионал маҳорат танлови ўтказилди, деб хабар берди КНАУФ компанияси матбуот-хизмати.

Бўш иш ўринлари ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон ёшлари диққатига: энг яхши касб эгаси танловида қатнашинг!
"2017 йил 27 апрелида Марғилон қурилиш касб-хунар коллежида КНАУФ тўпламли тизимларини қўлловчи "Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси" касби бўйича қурилиш коллежлари ўқувчилари орасида ҳудудий танлов ўтказилди. Анжуман ташкилотчилари Ўзбекистондаги КНАУФ ва ЎМКТ Марказидир. Ушбу танловни ўтказишдан мақсад – ишчи касбларни оммалаштириш ва мутахассислар касбга оид тайёрлови даражасини оширишни қўллаб-қувватлашдир", — дейилган хабар матнида.

© КНАУФ матбуот-хизматиЎзбекистонда 4-ҳудудий профессионал маҳорат танлови ўтказилди
Ўзбекистонда 4-ҳудудий профессионал маҳорат танлови ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 4-ҳудудий профессионал маҳорат танлови ўтказилди

Бу йилги танловда Марғилонлик жамоа юқори тайёргарлик даражасини намоён этиб, илк бора ғалабани қўлга киритди. Иккинчи ўрин Бухоро архитектура-қурилиш касб-хунар коллежи талабаларига насиб этди. Избоскан қурилиш-коммунал коллежи талабалари эса финалчилар қаторидан ўрин олиб, учинчи поғонани забт этдилар.

© КНАУФ ахборот-хизматиЎзбекистонда 4-ҳудудий профессионал маҳорат танлови ўтказилди
Ўзбекистонда 4-ҳудудий профессионал маҳорат танлови ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 4-ҳудудий профессионал маҳорат танлови ўтказилди

Биринчи ўрин эгаллаган жамоа вакиллари Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган профессионал маҳорат танловида қатнашиш имконини қўлга киритдилар.

Танлов назарий ва амалий топшириқларни бажаришни кўзда тутувчи юзма-юз куч синашувдан ташкил топиб, бунда ишларнинг бажарилиш сифати, технологияларга амал қилинганлик ва бир қатор бошқа қўшимча критерийлар асосида бахоланади. Танлов иштирокчилари етарли назарий ва амалий тайёргарлик даражасини, касбга оид маҳорат, юқори меҳнат маданиятини намойиш этишлари, касбга оид лексикани ўзлаштирган бўлишлари, амалда замонавий қурилиш технологияларидан фойдалана олишлари, хусусан асбоб ва материалларни қўллаш ва меҳнат фаолиятини тўғри ташкиллаштириш маҳоратига эга бўлишлари керак.

Танловга тайёргарлик ва уни ўтказиш бўйича ишлар ЎМКТ Маркази, Марғилон қурилиш касб-ҳунар коллежи ва КНАУФ компанияси ходимларидан ташкил этилган Танлов Ташкилий қўмитаси томонидан амалга оширилди.

Намунавий лойиҳадаги уй қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда ёппасига арзон уйлар қурилиши бошланади
Танловда  иштирок этиш учун икки иштирокчи –ўрта профессионал ўқув муассасанинг 18дан 21 ёшгача бўлган ўқувчилари, ҳамда битта ҳамроҳ шахсдан ташкил топган жамоалар қабул қилинади.  Бунда ғолиб 1-ўринни қўлга киритади, совриндорлар эса 2 ва 3чи ўринларни эгалайдилар.  Ϝолиб ва совриндорларга қимматбаҳо совғалар тақдим эдилади.

Аввалги учта профессионал маҳорат худудий танловлар КНАУФ компанияси томонидан 2014, 2015 ва 2016 йилларда Бухоро, Тошкент ва Самаркандда, Ўрта махсус касб таълим маркази кўмагида ўтказилган. Танловлар ушбу касб ўқувчиларининг юқори даражадаги тайёргарлигини кўрсатди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жойизки, бу йилги танловда илк бора кўҳна Хоразмдан аёллар жамоаси ҳам иштирок этди. Афсуски, қиз-талабалар финал ўринларига эга бўлмадилар. Аммо шунга қарамай, улар барча кузатувчилар томонидан чин-дилдан қўллаб-қувватландилар. Бўлажак қурилиш қиз-усталари берилган вазифани бажаришда яхши натижаларни кўрсата олдидлар. Шу боис жамоа аъзоларидан бири ОАВ вакилларининг эътиборини қозониб, маҳсус эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Танлов бир қаторда коллеж ҳудудида КНАУФ компаниясининг усталари томонидан маҳорат-соати ҳам ўтказилди. Ушбу табдир чоғида қатнашчилар эътиборига Knauf Brown (Bodenplatten) GKB тизими намойиш этилди. Knauf Brown тизими – бу қуруқ поллар барпо этиш усули бўлиб, полларни ёткизишда енгил гипскартон плиталаридан фойдаланилади. Ушбу плиталар қопламлардаги товуш ва иссиқлик изоляциясини таъминлайди ва хоналар ичида қўлланилиши кўзда тутилган.
КНАУФ халқаро гуруҳи таълим ва профессионал кадрлар тайёрлашга катта эътибор қаратади.

Гонгконг - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Ўзбекистон 60 нафар коллеж битирувчисини Хитойга малака оширишга юборади
2014 йилнинг феврал ойида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Ўрта махсус касб таълим маркази ва "Кнауф Гисп Бухара"  МЧЖ ХК ўртасида Ўзбекистонда қурилиш соҳаси учун профессионал таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик бўйича келишув имзоланди. 

Ушбу келишувнинг муҳим жиҳати "Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси" қурилиш касби бўйича ўқувчиларда амалиётга оид малакани ошириш соҳасидаги ҳамкорлик бўлиб, унинг профессионал курслари КНАУФ тўпламли тизимларини йиғиш технологиясини ўз ичига олган.  Айни вақтда, ушбу мутахассислик бўйича таълим Ўзбекистоннинг турли худудларида жойлашган 15 нафар касб қурилиш коллежларида олиб борилмоқда.

© КНАУФ ахборот-хизматиЎзбекистонда 4-ҳудудий профессионал маҳорат танлови ўтказилди
Ўзбекистонда 4-ҳудудий профессионал маҳорат танлови ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 4-ҳудудий профессионал маҳорат танлови ўтказилди

Қурилиш коллежлари ўқувчилари ўртасида Профессионал  маҳорат беллашувларини ўтказиш илғор меҳнат усул ва методларини, ўсиб бораётган технологияларни кенг тарқатиш ва татбиқ қилиш, профессионал тайёрлов сифатини ошириш, шахс ва унинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга, танлов иштирокчилари орасидан энг яхши индивидуал кўрсаткичларни аниқлаш, бундан ташқари ишчи касбларни оммалаштиришга имкон берувчи меҳнат мусобақаларининг энг самарали кўринишидир.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0