Дунёда

Ҳамма ҳайратда: Трамп Обамани ҳақоратлаган раҳбарни Вашингтонга таклиф қилди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишДональд Трамп
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Филиппин президенти Родриго Дутерте Обамани "итвачча" деб ҳақоратлагач, бутун дунё ОАВлари эътиборига тушган эди. АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп, ўша, Обамани ҳақоратлаган президентни Оқ Уйга таклиф қилди ва бу ҳаракати билан АҚШ Давлат департаментини ҳайратда қолдирди

ТОШКЕНТ. 1 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Филиппин раҳбари Родриго Дутерте билан телефон орқали мулоқот ўтказди ва уни Қўшма Штатларга таклиф этди. АҚШ ОАВларига кўра, бу АҚШ Давлат департаменти учун кутилмаган таклиф бўлди.

Филиппин ороллари президенти Родриго Дутерте - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Обамани ҳақоратлаган Дутерте Трампнинг олқишига сазовор бўлди
Трамп ва Дутерте телефон орқали Шимолий Кореадан келаётган хавф-хатарлар ва Филиппин ҳукумати томонидан гиёҳвандликка қарши кураш масалаларини кенг муҳокама қилишган.

Оқ уй ушбу суҳбатни "жуда дўстона мунозара", деб баҳолаган. Трамп маъмурияти хабарида "Президент Трампга мунозара ёқди", — деб айтилган. Америка раҳбари ноябрь ойида Шаркий-Осиё саммитида иштирок этиш учун Филиппинга ташриф уюштириши режалаштирилган. Трамп Дутертени Вашингтонга "Америка-Филиппин иттифоқидаги аҳамиятли масалаларни муҳокама қилиш" учун таклиф қилганлиги қайд этилган.

Музокаралардан аввалроқ, Трамп Филиппин президенти билан Кореа яриморолидаги уруш хавфи ҳақида суҳбатлашган. Унинг сўзларига кўра, Шимолий Кореа раҳбари Ким Чен Ин "шунчаки дунё ҳаётига нуқта қўймоқчи".

"Айнан шунинг учун у бахтиёр, ва тинмай табассум қилмоқда", — дея фикр билдирган Дутерте Шимолий Кореяда 29 апрел куни ўтказилган баллистик ракеталар синови ҳақида тўхталар экан. Эслатиб ўтамиз, ракеталар синови муваффақиятсизлик билан якунланган эди.

АҚШ Давлат департаменти ҳайратда

New York Times нашриёти хабарига кўра, Дутертенинг ташриф вақти аниқ эмас, лекин ушбу таклиф АҚШ Давлат департаменти ва АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши учун кутилмаган ҳолат бўлди. Айни вақтда улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан билдирилиши мумкин бўлган танқидларга тайёргарлик кўришмоқда. Сабаби, Дутертенинг наркотик билан боғлиқ одамларни суд қилмасдан "нариги дунёга жўнатгани" ва бу ҳақда оммага мақтангани ҳақидаги хабарлар аллақачон бутун дунёни айланиб чиққан.

Родриго Дутерте - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Филиппин президенти БМТга ўт қўймоқчи
Филиппин президенти ўтган йили май ойида ҳукумат тепасига келгандан кейин гиёҳвандликка қарши шиддатли уруш эълон қилди. БМТнинг сўнгги маълумотига кўра, ушбу давр мобайнида гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ бўлган 6 мингдан ортиқ одамлар ўлдирилган, шу жумладан, уларнинг маълум қисми тергов жараёнида ҳаётдан кўз юмган.

Жаҳон ҳамжамияти ушбу кураш услубларини атрофлича муҳокама қилган, лекин Дутерте ҳалқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш уюшмалари, БМТ, АҚШ ва Европа иттифоқи давлатларига Филиппин ички ишларига аралашмасликни маслаҳат берган эди.

Дональд Трамп президенлик сайловларида ғолиб бўлгач, АҚШ ва Филиппин раҳбарлари ўртасида декабрь ойида телефон суҳбати бўлиб ўтган. Ўша пайтда, Дутертенинг сўзларига кўра, Вашингтонга ташрифни амалга ошириш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Бундан ташқари, Филиппин президенти сўзларига кўра, Трамп Дутертенинг гиёҳвандликка қарши курашиш кампаниясини қўллаб-қувватлаган.

Аммо инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар Дутертега, у давлат раҳбари бўлишига қарамасдан, АҚШга ташриф визаси берилиши мумкинлигига шубҳа билан қарашмоқда, деб ёзади New York Times.

"Аслида Дутертенинг наркотикларга қарши қонли урушини қўллаб-қувватлаши келгусидаги қотилликларга Трамп ҳам шерик бўлади", — дея фикр билдирган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот — Human Rights Watch уюшмаси вакили.

Шу билан бирга ОҚ уй аппарати бошлиғи Райнс Прибас ABC телеканалига берган интервьюсида, икки давлат президентлари учрашуви Шимолий Кореа муммосини ҳал қилиш учун жуда муҳим бўлади, чунки АҚШга Тинч Океан минтақасидаги ўзаро ҳамкорлар зарур, деб айтган.

Эслатиб ўтамиз, Дутерте АҚШ собиқ президенти — Барак Обамага нисбатан танқидий фикрлар билдиргач ва уни ҳақоратлагач танилиб кетган эди.

Филиппин президенти Родриго Дутерте - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
“Аҳмоқ”дан “кампир”гача: сиёсатчилар бир-бирларини қандай “сийлашади”
У Обамани "итвачча", деб ҳақоратлаган, ва Вашингтондан Филиппинга бўйнига ип боғланган итдек қарамасликни талаб қилган. Шунингдек, АҚШ билан "видолашиш" вақти келди, деб айтиб, Америка қўшинларининг Филиппинда жойлаштирилиши ҳақидаги битимни бекор қиламан, дея дағдаға қилган.

"Мен давлат раҳбари сифатида фаолиятимни якунлайдиган вақт келганида, ўз юртимда нафақат Америка, балки ҳатто Африка ёки Хитой ёки яна бир бошқа хориж қўшинларини кўришни хоҳламайман", — деб айтган ўшанда Дутерте.

Лекин Трамп сайловларда ғолиб чиққач, Филиппин етакчиси таҳдидларга бой тонини пасайтирди, у янги Америка етакчисида ўзига ўхшаш томонларни кўрди. У Трампни "ҳаққоний ва прагматик мутафаккир" деб атаб, у билан ишларни олиб бориш мумкин, дея таъкидлади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала