Иқтисод

Доллар курси ошишда давом этяпти

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишАҚШ доллари
АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1 АҚШ доллари 3734 сўму 91 тийин этиб белгиланди

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 2 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Ўзбекистон Марказий Банки раиси ўринбосари Шоҳруҳ Шоаҳмедов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда валютани эркин айрибошлаш сари илк қадам қўйилди - МБ раиси ўринбосари
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3734 сўму 91 тийин этиб белгиланди. Апрел ойининг 9-санасида долларнинг давлат курси 3623,07 сўмни ташкил қилган эди.

Шу кечаю-кундузда, Sputnik Ўзбекистон манбасининг хабарига кўра, долларнинг қора бозордаги нархи эса 7950-8000 сўмни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 евро қиймати 4075 сўму 98 тийинга етган.

1 Россия рубли эса 65,54 этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала