Спорт

Руслан Чагаев Ўзбекистонга келди

© Sputnik / Саид Царнаев / Фотобанкка ўтишРуслан Чагаев и Глава Чеченской Республики Рамзан Кадыров
Руслан Чагаев и Глава Чеченской Республики Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Айрим хабарларга қараганда, у ўзи туғилиб-ўсган Андижон шаҳрида бўлиб турибди

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Профессионал бокс бўйича ўта оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Instagramдаги ММА_Uzbekistan саҳифаси боксчининг Ўзбекистонда олинган суратини жойлаштирган.

Руслан Чагаев Узбекистонга келди ✅@ruslanchagaev

Публикация от UZBEKISTAN MMA▫️BOXING (@mma_uzbekistan) Май 3 2017 в 6:40 PDT

"Руслан Чагаев Ўзбекистонга келди", дейилади суратга изоҳда.

Айрим хабарларга қараганда, у ўзи туғилиб-ўсган Андижон шаҳрида бўлиб турибди.

Руслан Чагаев 1978 йилда Андижонда туғилган бўлиб, ҳаваскор боксчилар ўртасида икки марта жаҳон чемпиони, Осиё чемпиони ҳисобланади.

У шунингдек, профессионал боксда ҳам фаолият олиб борган бўлиб, афсонавий боксчи Николай Валуевни мағлубиятга учратиб, WBA йўналишида жаҳон чемпиони бўлган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала