Ўҳў: Валижон Шамсиев эфир пайтида калтак еди

© страница Шамсиева в InstagramЎзбек қизиқчиси Валижон Шамсиев
Ўзбек қизиқчиси Валижон Шамсиев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Валижон Шамсиевни эфир вақтида калтаклашди. Бу пиарми ёки ростдан рўй бердими?

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Равшан Ҳакимов MTV шоунинг суратга олиш жараёнида студия қўриқчиси билан жанжаллашиб кетган видеосини инстаграм ижтимоий тармоғига жойлаштирди. Тасвирдаги гап-сўзлардан жанжал жиддийлигини кўриш мумкин, деб хабар қилди Ҳордиқ.уз

Шкал

Публикация от Ravshan Khakimov (@ravshantv_khakimov) Май 4 2017 в 10:55 PDT

 

"Балки бу навбатдаги пиардир, деб савол ташлаганлар ҳам бўляпти", — деб ёзган нашр.

Sputnik Ўзбекистон мухбири Валижон Шамсиев продюсери — Зафар билан боғланди ва ушбу юзадан изоҳ беришни сўради.

Қизиқчи Ортиқ Султонов - Sputnik Ўзбекистон
Ортиқ Султоновга бобоси хазина қолдирди
"Бу шунчаки шов-шув. Ҳавотирга ўрин йўқ", деди қизиқчининг продюсери ҳамда кеча кечқурундан бошлаб қўнғироқлар тинмаётганини қўшимча қилди.

Шов-шув уюштиришдан мақсад нима, деган саволимизга Зафар, "MTV ижодкорлари халқда қизиқиш уйғотишни мақсад" қилишганини қайд этди.

Валижон Шамсиевнинг мухлислари учун янгилик — қизиқчи октябр ойи охирида концерт беришни режалаштирган.

"Валижон Шамсиев 6-7 йилдан бери яккахон концертини тақдим этиб келаяптилар. Октябр охири ноябр бошларида "Халқлар Дўстлиги" саройида уч кунлик концерт дастурини тақдим этадилар. Ҳозир шунга тайёргарлик кетаяпти", — деди Зафар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0