Ўзбекистондаги илк косметика заводи ишга тушди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишКосметика
Косметика - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қуввати йилига 3 миллион бирликка тенг заводда La Core бренди остида Корея технологияларидан фойдаланиб, 200 дан ортиқ косметика турлари ишлаб чиқарилади

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Навоий эркин саноат-иқтисодий ҳудудида косметика маҳсулотлари заводи ишга тушди, деб хабар бермоқда nuz.uz. Қуввати йилига 3 миллион бирликка тенг заводда La Core бренди остида Корея технологияларидан фойдаланиб, 200 дан ортиқ косметика турлари ишлаб чиқарилади.

Контрабанда золота - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда йирик заргарлик буюмлари заводи қурилади

Navoiy Beauty Cosmetics компанияси Корея косметика ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси ва ушбу мамлакатнинг етакчи CNP Dream компаниялар гуруҳи қўллаб-қувватлаши остида ташкил этилган. Компания каталогида юз, тана ва соч учун косметик воситалар, парфюмерия тақдим этилган.

"La Core" компанияси бош директори Гулбаҳор Йўлдошеванинг айтишича, заводда 50га яқин киши меҳнат қилади, улар орасида Жанубий кореялик мутахассислар ҳам бор. Улар барча технологик жараён ва тайёрланаётган маҳсулотлар сифатини назорат қилиб туришади.

Хабарда айтилишича, заводда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нисбатан арзон бўлиб, чакана савдога ҳозирча чиқарилмаган. Унинг маҳсулотларини компаниянинг расмий дилерларидан сотиб олиш мумкин.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0