Тадқиқот: 84 фоиздан ортиқ ўзбекистонликлар Халқ қабулхоналарини маъқуллайди

© uz24.uzНародная приемная
Народная приемная - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқароларнинг 32,4 фоизи коммунал соҳа ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, электр энергияси, ичимлик сув, газ ва иссиқликни ўз вақтида бериш билан боғлиқ масалаларни долзарб деб ҳисоблайди

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ўзбекистонликларнинг аксарияти президент ташаббуси билан ташкил этилган аҳоли билан фаол ва очиқ мулоқот қилиш бўйича Халқ қабулхоналарини маъқуллайди. Бу ҳақда "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази тадқиқотига таяниб dia.uz хабар бермоқда.

Народная приемная - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентнинг ҳар бир туманида Президент Халқ қабулхоналари ишга тушди

Хабарга кўра, тадқиқотда қатнашган 18 ёш ва ундан катта ёшдаги эркаклар ва аёллар, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси, турли этник гуруҳлар ва конфессиялар вакилларининг аксарияти (84,3 фоизи) давлат раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган аҳоли билан фаол ва очиқ мулоқот қилиш бўйича янги тизимнинг Халқ қабулхоналари институти кўринишидаги шаклини қўллаб-қувватлаши ва маъқуллашини кўрсатди.

Сўровда қатнашганларнинг 34,6 фоизи сўнгги вақтда давлат ҳокимияти органлари ёки хўжалик бошқаруви идораларига ўз муаммоларини ҳал этиш бўйича мурожаат қилган. Уларнинг ярмидан ортиғи ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ёки таъминлашни сўраган.

Сўров иштирокчиларининг 28 фоизи маҳаллалар, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, назорат органлари, пенсия жамғармаси, ижтимоий таъминот бўлимлари, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларидан ёрдам сўраган.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, фуқароларнинг 32,4 фоизи коммунал соҳа ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, электр энергияси, ичимлик сув, газ ва иссиқликни ўз вақтида бериш билан боғлиқ масалаларни долзарб деб ҳисоблайди.

Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Виртуал қабулхонага ИИВ тизими устидан тўрт ойда 46 минг шикоят тушди

Сўров давомида олинган натижалар шундан далолат берадики, иштирокчиларнинг ярмидан кўпи — 61,4 фоизи давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органларига ёзма аризалар, Халқ қабулхоналари орқали мурожаат қилган бўлса, 16,7 фоизи gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланган, 13,1 фоизи эса ариза ёки шикоятларини бевосита ташкилотлар, вазирлик ва идоралар сайтларига юборган.

Фуқароларнинг 75,4 фоизи давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органларига ариза, ҳар бешинчи иштирокчи шикоят билан мурожаат қилган. Сўров давомида 82,1 фоиз иштирокчи мурожаатларни кўриб чиқишда ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари уларни қийнаётган масалалар бўйича шахсан суҳбатлашганини айтган.

Давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат қилган иштирокчиларнинг 53,9 фоизи аризаси бўйича жавобларни қонунда белгиланган ўн беш кун ичида олганини, 13,3 фоизи эса жавоб бир ойда келганини қайд этган. Қонунчиликда бундай ҳолатларга шикоят ёки аризани кўриб чиқиш учун қўшимча текширувлар ўтказиш зарур бўлганда йўл қўйилади.

67,8 фоиз иштирокчининг фикрига кўра, улар мурожаат қилган давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари юзага келган муаммоларни ҳал этиш учун аниқ чоралар кўрган. Тадқиқот жараёнида сўровда қатнашган ҳар иккинчи иштирокчи мурожаат натижасидан қониқиш ҳосил қилган бўлса, ҳар бешинчи иштирокчи (20 фоиздан ортиғи) қисман қаноатлангани, 5-10 фоизи жавобдан қониқмаганини билдирган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0