Ўзбекистонлик қиз халқаро гўзаллик танловида юқори ўринга сазовор бўлди

© facebook.comУзбекистанка завоевала звание 1-вице мисс юнион в конкурсе красоты
Узбекистанка завоевала звание 1-вице мисс юнион в конкурсе красоты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Австрия пойтахти Венада бўлиб ўтган "Мисс Юнион-2017" танловида иштирок этган Дилдора Жўраева "1-вице Мисс Юнион" унвонига лойиқ деб топилди

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Америка, Осиё, Африка ва Европа мамлакатлари ўртасида ўтказиладиган халқаро гўзаллик танлови тарихида илк марта ўзбекистонлик қиз юқори ўринга сазовор бўлди. Бу ҳақда танловнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

Танлов бош директори ва асосчиси Гулнора Муҳамедованинг билдиришича, Австрия пойтахти Венада бўлиб ўтган "Мисс Юнион-2017" танловида иштирок этган Дилдора Жўраева "1-вице Мисс Юнион" унвонига лойиқ деб топилди.

© facebook.comДилдора Жўраева
Узбекистанка завоевала звание 1-вице мисс юнион в конкурсе красоты - Sputnik Ўзбекистон
Дилдора Жўраева

Дилдора Тошкентдаги халқаро Вестминстер университетини битирган.  Бир неча йилдан буён Венадаги риэлторлик компаниясида ишлайди.

Танловда қизлар ўз туғилиб-ўсган юртларининг маданияти, анъаналарини ҳамда ўз заковатларини намойиш этишди.

Танловда озарбайжонлик Саҳар Гулиева ғолиб деб топилди. Дилдора Жўраевага кейинги ўрин, грециялик Жулия Грановидига учинчи ўрин насиб этди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0