Мирзиёев олдиндан режалаштирилмаган жойга кутилмаганда кириб борди

© podrobno.uzШавкат Мирзиёев в Яшнабадском районе
Шавкат Мирзиёев в Яшнабадском районе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Одатда Ўзбекистон президентининг қаерга ташриф буюриши олдиндан режалаштирилган бўлса-да, Шавкат Мирзиёев кутилмаганда йўналишни ўзгартирди

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманига ташрифи чоғида кутилмаганда 32-оилавий поликлиникага кирди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали.

Шавкат Мирзиёев во время визита в Чиланзарский район Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги иқтисодий лойиҳалар билан танишди

Давлат раҳбари поликлиниканинг иш тартиби билан қизиқди. Муассасанинг самарадорлигини ошириш, уйларга чиқиб, аҳолига патронаж хизмати кўрсатишни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Мавжуд муаммоларни қисқа муддатда бартараф этиш, поликлиникани таъмирлаш ва аҳоли учун қулайликларни ошириш, мобил тиббий ёрдам қамровини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари билан бир неча маротаба учрашиб, бирламчи тиббиёт муассасалари, оилавий поликлиникалар, патронаж хизмати, тез тиббий ёрдам тизимининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўзининг тавсияларини берди. Соҳа ривожи йўлида бир нечта фармон ва қарорлар қабул қилинди, уларнинг ижроси изчиллик билан таъминланмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0