Сиёсат

Ўзбекистон ва Туркманистон ўз чегарасини ҳамкорликда расмийлаштиряпти

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон - Туркманистон ҳукуматлараро комиссия ишчи гуруҳи 2017 йил учун дала текширувлари иш режасини келишиб олди

ТОШКЕНТ, 8 мая — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукуматлараро комиссия кўшма чегараларини жиҳозлаш бўйича музокаралар ўтказилди ва 2017 йил учун иш режаси келишиб олинди.

"2017 йил 1-5 май кунлари Тошкентда Ўзбекистон — Туркменистон давлат чераларини делимитизация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон Республикаси Ҳуқуматларо комиссияси қўшма ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди", — дейилган хабарда.

Матбуот-хизмати хабарига кўра, музокалар якуни бўйича учрашув баёноти имзоланди ва 2017 йил дала ишлари режаси келишиб олинди. Йиғилиши аънанавий дўстона ва ўзаро тушуниш муҳитида бўлиб ўтди, дейилган хабарда.

"Жорий йил 6-7 март кунлари Шавкат Мирзиёвнинг Туруманистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида, Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегараларини қонуний расмийлаштириш бўйича музокаралар жадал равишда амалга оширилмоқда", — дейилган Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Аввал, март ойи якунида Ўзбекистон Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокаралар қайта бошланган, деб ёзади РИА Новости.

Узбекский пограничник - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ўзбек-қирғиз чегарасида нохуш ҳодиса юз берди
Эслатиб ўтамиз, 2017-2021 йилда Ўзбекистон ривожлантириш стратегияси амалга ошириш доирасида тегишли вазирлик ва идораларга 2017 йил 1 чоракда давлат чегараси делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича чора-тадбирлари тўғрисида иш-режасини ишлаб чиқиш тўғрисида топшириқ берилган. Хусусан, режада Тожикистон ва Туркманистон давлат чегаралари бўйича келишилмаган қисмларини қонуний расмийлаштириш бўйича музокаралар жараёнини қайтадан бошлаш кўзда тутилган.

Собиқ иттифоқ парчаланиб кетгандан кейин, Ўзбекистон чегаралари қўшни давлатлар билан якуний келишиб олинмаган. Булар ўз навбатида чегара низолари келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Масалан, сўнгги йилларда давлат чегараси яқинида бир неча ўнлаб қурол қўлланган нохуш воқеалар содир бўлган.

Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсат йўналишида устувор вазифалар сифатида минтақада қўшничилик муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари билан шуғулланишни бошлади, давлат чегараларини қонуний расмийлаштириш масалаларини учун қўшни давлатлар билан ҳамкорликда ишларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0