Самарқанд хотира тадбирига алоҳида тайёргарлик кўрди

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Инсоният тарихидаги энг даҳшатли ва қирғинбарот уруш дея тилга олинадиган II жаҳон урушида Самарқанддан 160 минг нафардан зиёд ўзбекистонликлар жон олиб жон берди. Уларнинг салкам 47 минг нафарига урушдан қайтиш насиб этмади

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Самарқанд вилоятида "Хотира ва қадрлаш куни"га алоҳида ҳозирлик кўрилди ва ушбу сана ўзига хос тарзда кенг нишонланди, деб хабар қилди Самарқанд ҳокимлиги матбуот-хизмати.

© Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизматиСамарқандда Хотира кунига бағишланган тадбир
Самарқандда Хотира кунига бағишланган тадбир - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда Хотира кунига бағишланган тадбир

Таъкидланишича, Уруш ва меҳнат фахрийлари дастлаб вилоят марказидаги Кўксарой майдонида жамулжам бўлишган. Шундан сўнг маросим Самарқанд шаҳридаги Хотира майдонида давом этган.

© Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизматиСамарқандда хотира тадбири
Самарқандда хотира тадбири - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда хотира тадбири

Инсоният тарихидаги энг даҳшатли ва қирғинбарот уруш дея тилга олинадиган II жаҳон урушида Самарқанддан 160 минг нафардан зиёд ўзбекистонликлар жон олиб жон берди. Уларнинг салкам 47 минг нафарига урушдан қайтиш насиб этмади.

Байрамона салют - Sputnik Ўзбекистон
9 май Тошкентда байрамона салютлар билан нишонланади
"Айни пайтда ҳаёт гаштини сураётган 131 нафар II жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда 6 ярим мингдан зиёд меҳнат фахрийлари бугунги миннатдор авлодларнинг эъзозию-эҳтиромида. Улар бетимсол қаҳрамонлик, Ватанга муҳаббат, юртга фидойилик рамзига айланган биз учун", — дейилган хабарда.

Шунингдек, сана муносабати билан Мирзиёев фармонига асосан, вилоятда истиқомат килаётган II жаҳон уруши фахрийларига 2 миллион сўмдан пул мукофоти топширилгани, давлат раҳбарининг совғалари уларнинг уйларига етказиб берилгани таъкидланган.

Фарғонада Хотира акцияси ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Фарғонада "Хотира" акцияси ўтказилди
"Шу кунга қадар 60 нафарга яқин уруш қатнашчилари автомашина соҳибига айланди. 6 нафар фахрийнинг уй-жойи салкам 100 миллион сўмга яқин маблағ сарфланиб, таъмирлаб берилди", — дейилади хабарда.

Сана муносабати билан уруш ва меҳнат фахрийлари учун байрам дастурхони ёзилган. Нуронийлар бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қурдилар. Уларга совға-саломлар улашилган.

Сана муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида давом этмоқда.

© Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизматиСамарқандда хотира тадбири
Самарқандда хотира тадбири - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда хотира тадбири

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0