Лола Каримова: Ташаккур сизларга, азиз фахрийлар!

© Facebook / Lola Karimova-TillyaevaЛола Исламовна Каримова-Тиллаева
Лола Исламовна Каримова-Тиллаева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лола Каримова-Тиллаева "Sen Yolg'iz Emassan" фонди ходимлари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини йўқлаб, уларни Хотира ва қадрлаш куни билан табриклашгани ҳақида хабар қилди

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. "Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг кўп йиллик анъанасига биноан хайрия ташкилотимиз ходимлари Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини йўқлаб, уларни Хотира ва қадрлаш куни билан табрикладилар, деб хабар қилди ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Лола Каримова-Тиллаева.

Памятник семье Шамахмудовых - Sputnik Ўзбекистон
Шомаҳмудовлар оиласидан кимлар ҳаёт? Машҳур хонадондан репортаж
"Мазкур тадбир азиз отахон ва онахонларимизга чексиз ҳурмат ва эҳтиромимизни изҳор этиш учун яна бир имконият.

Ташаккур сизларга, азиз фахрийлар!

Биз сизларни доимо ёдда тутамиз, ҳамда жасоратингиз олдида бош эгамиз", — дея ўз миннатдорчилигини изҳор қилган Лола Каримова-Тиллаева.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0