Сиёсат

Мирзиёев Макронни ғалаба қозонгани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев янги сайланган президентга мустаҳкам соғлиқ ва улкан зафарлар, дўст Франция халқига эса хотиржамлик ҳамда фаровонлик тилаган

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронни бўлиб ўтган сайловлардаги ишончли ғалабаси ва Франция Республикаси президенти этиб сайлангани билан табриклади, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Франциянинг янги президенти Эммануэль Макрон - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Франция тарихида энг ёш президент сайланди
Хабарда келтирилишича, давлат раҳбари Макронга йўллаган мактубида "ушбу юқори ва масъулиятли лавозимидаги фаолияти ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва ишонч тамойилларига асосланган анъанавий ва сермаҳсул Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигини янада ривожлантиришга йўналтирилади", дея ишонч билдирилган.

Шавкат Мирзиёев янги сайланган президентга мустаҳкам соғлиқ ва улкан зафарлар, дўст Франция халқига эса хотиржамлик ҳамда фаровонлик тилаган.

Эслатиб ўтамиз, 7 май куни Францияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ўтказилди.

Сайловларда 39 яшар Эммануэль Макрон ғолиб чиқди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала