Ўзбекистон ва Хитой 20 миллиард долларлик шартнома имзолайди

© Sputnik/Виктор ТолочкоҲужжатлар
Ҳужжатлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент матбуот-хизмати раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Хитой алоқалари жадаллик билан ривожланмоқда

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга амалга ошириладиган уч кунлик сафари давомида умумий қиймати 20 миллиард долларлик 100га яқин келишувлар имзоланиши кутилмоқда, деб хабар қилди бугун журналистлар билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев матбуот-хизмати раҳбари Асад Ходжаев.

Премьер-министр Узбекистана Шавкат Мирзияев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев 11-15 май кунлари Хитойда бўлади
Ушбу маълумотларни тақдим этар экан, Ходжаев, бу хабар улар эга бўлган дастлабки маълумотларга асосланганини таъкидлаб ўтган.

"Давлат ташрифи "Битта камар — битта йўл" форумига бағишланади. Бу Хитой томонидан амалга оширилаётган кенг миқёсдаги форум. У 100дан зиёд давлатлар ва халқаро ташкилотларни бирлаштиради. Биз эга бўлган маълумотларга асосан, ушбу форумда 40дан зиёд давлат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Улар савдо-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар характердаги масалаларни муҳокама қиладилар. Ўзбекистон ушбу форум доирасида фаол иштирок этишни режалаштирган", — деб қайд этган Ходжаев.

Президент матбуот-хизмати раҳбари, шунингдек, Хитой билан алоқалар жадал ривожланаётганини қўшимча қилган. Жумладан, икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ўтган йилда 4,2 миллиард долларни ташкил қилган. Хитойдан Ўзбекистонга жалб қилинган инвестициялар эса 8 миллиард долларга етган.

Икки давлат ўртасидаги 230 турда норматив ҳужжатлар имзоланган. 

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0