Фарғона маҳсулотлари Қирғизистон тадбиркорларида ҳавас уйғотди

© Foto : Шерзод ҚорабоевҚирғизистонлик тадбиркорлар делегацияси Фарғонага келди
Қирғизистонлик тадбиркорлар делегацияси Фарғонага келди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бугун биз Фарғонада фаолият кўрсатаётган корхона ва тадбиркорларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотларини кўриб, ҳавас қилдик. Албатта биз улар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ниятидамиз", деди Қадамжой тумани ҳокими Акрам Мадумаров

TOШКЕНТ, 11 май — Sputnik. 11 май куни Қирғизистон Республикаси Баткен вилоятининг Қадамжой тумани ва Қизил-қия шаҳри фаоллари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегация Фарғона вилоятида бўлди.

Қирғиз делегация Фарғона туманидаги "Водил" чегара постида тантанали кутиб олинди.

Делегация аъзолари дастлаб Водил қишлоғидаги Нигора Асқарова хонадонида ташкил этилган ўтовни кўздан кечиришган. "Қирғиз миллий урф-одат ва анъаналари асосидаги мазкур ўтов уларда катта тассурот қолдирди", — дейилади хабарда.

© Foto : Шерзод ҚорабоевҚИРҒИЗИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФАРҒОНАДА
Делегация предпринимателей из Кыргызстана посетила Фергану - Sputnik Ўзбекистон
ҚИРҒИЗИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФАРҒОНАДА

Фарғона шаҳридаги тадбиркорлар марказида бўлиб ўтган мулоқотлар чинакам дўстлик шодиёнасига айланди. Бу ерда Фарғона шаҳри ҳамда шаҳар ва туманлардаги корхоналар, кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиш этилди.

"Фарғонаазот", "Кварц" акциядорлик жамиятлари, "Сайқал", "Фар антиквор инвест", "Аброр" каби хусусий корхоналар томонидан халқаро талаблар асосидаги сифатли маҳсулотлар делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди.

Шу ернинг ўзида савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, маҳсулотлар экспортини амалга ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Фарғона шаҳрининг иқтисодий салоҳияти ҳамда тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларига бағишланган тақдимот ўтказилди.

Ўзбекистондаги чегара-назорат пункти - Sputnik Ўзбекистон
Ўн бир йиллик танаффус: Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларининг қайта жонланиши
"Ўзбек-қирғиз халқлари азалдан қуда-анда бўлиб, тинч —тотув истиқомат қилиб келишмоқда, —деди Қадамжой тумани ҳокими Акрам Мадумаров. —Айниқса, мана бундай учрашувлар янада ҳамкорлигимизни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Бугун биз Фарғонада фаолият кўрсатаётган корхона ва тадбиркорларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотларини кўриб, ҳавас қилдик. Албатта биз улар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ниятидамиз".

© Foto : Шерзод ҚорабоевҚИРҒИЗИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФАРҒОНАДА
Делегация предпринимателей из Кыргызстана посетила Фергану - Sputnik Ўзбекистон
ҚИРҒИЗИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФАРҒОНАДА

Бир кунлик сафар мобайнида меҳмонлар Фарғона шаҳрида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Улар санъат саройи, ёпиқ сузиш ҳавзаси, марказий стадионда бўлди. Шунингдек, Марғилон шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат ҳам меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Маъсуджон Сулаймонов, Фарғона.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0