Ўзбекистонда табиий газ сотиш билан хусусий операторлар шуғулланади

Oбуна бўлиш
Шу йилнинг июнида танловлар натижаларига кўра газ таъминоти объектлари хусусий операторларга ишончли бошқарувга топширилади

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти "Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Қарор матни lex.uz порталида келтирилган.

Қарорга мувофиқ, шу йилнинг июнида танловлар натижаларига кўра газ таъминоти объектлари хусусий операторларга ишончли бошқарувга топширилади.

Хусусий операторларни танлаб олиш бўйича танлов комиссияси хусусий операторларга сотилган табиий газ қийматининг 21 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда воситачилик мукофотини белгилайди.

Газ қувури участкаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда аҳолига табиий газ етказиб бериш бўйича чоралар кўрилмоқда

Қарорда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва ҳар бир вилоятда табиий газ сотиш билан шуғулланадиган объектлар рўйхати кўрсатиб ўтилган.

Хусусий операторлар ишчилар сонидан қатъи назар ягона солиқ тўловчилари ҳисобланади ҳамда табиий ва суюлтирилган газ сотувидан келиб тушган маблағлар бевосита "Ўзтрансгаз" АКнинг ҳисобварақларига келиб тушади.

2017 йилнинг 1 июнидан табиий газ учун қарзи бўлиб тармоқдан узиб қўйилган истеъмолчилар тармоққа қайта уланиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдорида тўлов тўлайди.

Шунингдек, 2017 йил 1 октябрдан эътиборан табиий газни ҳисоблаш ускуналарига эга бўлмаган истеъмолчилар табиий газ учун белгиланган тариф миқдорининг икки баробари миқдорида пул тўлайди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0