Тошкент милициясига бир кунда 600дан зиёд мурожаат келиб тушди

© AP PhotoМилиция патрул машинаси
Милиция патрул машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
10 май куни Тошкент шаҳар ИИББ "102" хизматига фуқаролардан 600дан зиёд мурожаатлар келиб тушган. Улардан 27 таси жиноят тўғрисида бўлган

TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. 2017 йилнинг 10 май куни Тошкент шаҳар ИИББ "102" хизматига фуқаролардан жами 625 та хабар келиб тушган бўлиб, улардан 27 таси жиноят тўғрисидаги хабарлардир, деб хабар қилинди guvd.uz сайтида.

Ўзбек милиция ходимлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек милицияси 2018 йилдан бошлаб махсус хоналарда тергов қилади
Хабарда қайд этилишича, оғир ва ўта оғир жиноятлар Тошкент шаҳрининг учта туманида содир этилган. Жумладан, Яшнобод туманида — 1 та қотиллик,  Шайхонтохур туманида 1 та оғир тан жарохати етказиш, Юнусобод туманида 1 та босқинчилик жиноятлари содир бўлган.

Тошкент шаҳар ички ишлар идоралари томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида: 3 та фохишахона сақлаш жиноятлари ҳамда 3 та гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахслар аниқланиб ушланган.

Тезкор тадбирлар натижасида аввал содир этилиб фош этилмай қолган 7 та жиноятлар ҳам фош қилинган.

Шунингдек, 5 та қидирувдаги шахслар қўлга олинган.

Милиция патрул машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Текин тўн қимматга тушар: милиция ходимлари ҳалол меҳнатга чақирилди
Шунингдек, 10 май куни ИИББ "102" хизматига жами 5 нафар шахсларнинг бедарак йўқолганлиги тўғрисида тезкор маълумот келиб тушган, қидирув ишлари жараёнида уларнинг 3 нафари топилган, қолган 2 нафар шахсларни қидириш ишлари эса давом этаётгани ҳақида ахборот берилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий сайти ўзбек ва рус тилларида тест ҳолатида фаолият юритмоқда.

Фуқаролар учун шунингдек онлайн мурожаат қилиш имкони яратилган.

Сайт мобиль қурилмалар учун мослаштирилган бўлиб, 102 (ҳодисалар ҳақида хабардор қилиш) ва 1102 (ИИВга ходимларнинг ноқонуний фаолияти устидан шикоят қилиш) рақамларига тўғридан-тўғри қўнғироқ қилиш мумкин.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0