Ҳодисалар

Тошкентда аёл ўз ўғлини 2 минг $ га сотмоқчи бўлди

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ишёқмас аёл ва унинг ҳамтовоғи 1 минг $ олаётган вақтларида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган. Жиноятчилар "савдолашиш" жараёнида болани айнан шу нархга сотишга келишишган

TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Пойтахтлик тезкор ходимлар томонидан ўзининг 4 яшар боласини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақида Sputnik Ўзбекистон мухбирига Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходими хабар берди.

Мать с младенцем - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Фарзандини сотиб пулига уй олмоқчи бўлган аёл қўлга олинди
Ишёқмас аёл билан бирга ноқонуний савдо келишувида воситачилик қилган аёл ҳам қўлга олинган. Айнан мана шу воситачи қашқадарёлик ёш аёлга ўз боласини сотиш орқали даромад олишни маслаҳат берган. Аёл тайёр харидор борлигини эшитиб, ушбу қинғир ишга рози бўлган.

"Вазият ушбу жанрнинг энг яхши анъаналари асосида ривожланиб, иш савдолашишсиз битмаган. Сотувчилар жонли товар учун 2 минг $ сўрашган. Харидор 500 $ таклиф қилган. Натижада томонлар 1 минг $ га келишишган", — деди ички ишлар ходими.

Тезкор ходимлар савдогарларни ички ишлар органларига мурожаат қилган харидор туфайли қўлга олишга муваффақ бўлишган. Жиноятчилар пулни олаётган пайтда қўлган олинган. Ушбу икки аёл ҳибсга олиниб, тергов ишлари олиб борилмоқда. Уларга одам савдоси жиноят иши бўйича айб қўйилган.

Ички ишлар ходими сўзларига кўра, бола мутахассислар кузатуви остида бўлиши учун Тошкент шаҳар Ички ишлар вазирлиги бош бошқармаси қошидаги реабилитация марказига жойлаштирилди. Бола суд ҳукми чиққунга қадар ўша ерда қолдирилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0