Жамият

Си Цзиньпин: Ўзбекистон билан муносабатларда янги саҳифа очмоқдамиз

© AP Photo / Mark SchiefelbeinПредседатель КНР Си Цзиньпин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время церемонии приветствия в Пекине
Председатель КНР Си Цзиньпин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время церемонии приветствия в Пекине - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпиннинг таклифига биноан 11 май куни давлат ташрифи билан Хитойга келди. Ўзбекистон раҳбари мамлакат раҳбарияти ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари билан музокаралар ўтказади

TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг ХХР раиси Си Цзинпин билан музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Икки давлат етакчиларининг учрашуви Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши биносида тантанали тарзда бўлиб ўтди.

© AP Photo / Mark SchiefelbeinЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фахрий қоровул олдидан ўтмоқда
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев проходит мимо почетного караула во время церемонии приветствия в Пекине  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фахрий қоровул олдидан ўтмоқда

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин Ўзбекистон раҳбарини Хитойга биринчи давлат ташрифи билан самимий қутлар экан, ўтган йиллар давомидаги ҳамкорлик изчил ривожланаётганлигини эътироф этди.

"Бу йил давлатларимиз ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлгани ҳамкорлигимизнинг бундан кейин ҳам жадал ривожланишига замин бўлади. 2016 йилда Бухорода бўлганимда менга ҳамроҳлик қилганингиз учун миннатдорман. Бугун барча соҳаларда ҳамкорлигимиз изчил ривожланаётгани бизни қувонтиради" — деди Си Цзиньпин.

Шавкат Мирзиеев - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Шавкат Мирзиёевни Пекинда тантанали кутиб олишди

ХХР Раиси Хитой ва Ўзбекистон муносабатлари янги даврга, сифат жиҳатдан янги босқичга қадам қўяётганини, бу босқич юқори технологиялар соҳасида кенг кўламли ҳамкорлик бошлангани билан изоҳланишини таъкидлади.

Ўзбекистон раҳбари таклиф учун миннатдорлик билдирди ва бугунги музокаралар олий даражадаги мулоқотларнинг мантиқий давоми эканини таъкидлади.

"Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданиятига ҳурмат кўрсатиб, 2016 йил Бухорога борганингиз, аждодларимиз қолдирган бой маданий меросга катта қизиқиш билдирганингиздан хурсандмиз. Ўзбекистон Хитойни қадимий тарих ва ноёб маданият, улкан салоҳиятга эга, жаҳон иқтисодиётининг етакчиларидан бўлган ва ўз мақсадлари йўлида дадил бораётган мамлакат сифатида билади", — деди Шавкат Мирзиёев.

© Jason Lee / Pool Photo via APХХР раиси Си Цзинпинь ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев музокаралар чоғида
Председатель КНР Си Цзиньпин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время переговоров - Sputnik Ўзбекистон
ХХР раиси Си Цзинпинь ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев музокаралар чоғида

Музокараларда ўзаро ва кўп томонлама муносабатларга оид долзарб масалалар, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш хусусида атрофлича фикр алмашилди.

Кенгайтирилган таркибдаги музокарада иқтисодий ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп инвестиция киритаётган давлатлардан биридир. Мамлакатимизда Хитой капитали иштирокидаги 700 дан зиёд компания ва корхона фаолият кўрсатмоқда. Ўтган йиллар давомида хитойлик сармоядорлар Ўзбекистон иқтисодиётига қарийб 7,8 миллиард доллар миқдорида инвестиция киритган.

© Jason Lee/Pool Photo via APЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев музокаралар чоғида
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время переговоров в Пекине  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев музокаралар чоғида

2016 йил якунлари бўйича ўзаро савдо айланмаси ҳажми 4,2 миллиард долларни ташкил қилди. Хитой бозорида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари, пластмасса буюмлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб ошиб бораётир.

Илгарироқ Ўзбекистон ТИВ вакили Хитойга ташриф чоғида умумий қиймати 20 миллиард долларлик 100га яқин шартнома имзоланишини маълум қилганди.

Ўзбекистон етакчисининг ташрифи 13 майга қадар давом этади, сўнгра Шавкат Мирзиёв 14-15 май кунлари ХХРда бўлиб ўтадиган "Бир камар — бир йўл" форумида иштирок этади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала