Ўзбекистон фарзанди, космонавт Жонибеков 75 ёшни қарши олди

© Sputnik / Александр Моклецов / Медиабанкка ўтишЛётчик-космонавт В. Джанибеков
Лётчик-космонавт В. Джанибеков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
3170-рақамли кичик сайёрага Владимир Жонибеков номи берилган

TOШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Бугун фазогир учувчи, икки марта Совет иттифоқи Қаҳрамони Владимир Жонибеков 75 ёшни қарши олди, деб ёзади РИА Новости.

Владимир Жонибеков 1942 йил 13 майда Бўстонлиқ туманининг Искандар қишлоғида туғилган.

1949-1953 йилларда Тошкентдаги турли мактабларда ўқиган.

1953-1958 Тошкентдаги Суворов номли чегара қўшинлари билим юртида таҳсил олган.

Фазогир Солижон Шарипов - Sputnik Ўзбекистон
Фазогир Солижон Шарипов: Янги йилда Марказий Осиёда тинчлик ҳукм сурсин!

Ўқиш даврида рассомчилик ва астрономияга қизиққан, қиличбозлик, кураш, оғир атлетика билан шуғулланган. Штанга кўтариш бўйича ўсмирлар ўртасида рекордчи, ярим оғир вазнда Ўзбекистон чемпиони бўлган.

1960 йилда мактабни олтин медалга битирган ва Ленинград давлат университетининг физика факультети астрофизика бўлимига ўқишга кирган.

1961 йилда университетнинг биринчи курсини тамомлагач, Ейск олий ҳарбий авиация билим юртига ўқишга кирган ва 1965 йилда аъло баҳоларга битирган.

Владимир Жонибеков 1978 йилнинг 10 январидан 16 январига қадар ўзининг илк фазовий парвозини "Салют-6" орбитал станциясига амалга оширган.

Жонибеков иккинчи марта 1981 йилнинг 22 мартидан 30 мартига қадар монгол космонавти Жугдэрдэмидийн Гуррагча билан парвоз қилган.

Учинчи бор 1982 йил 24 июндан 2 июлга қадар "Союз Т-6" космик кемаси командири сифатида парвоз қилган.

1984 ва 1985 йилларда у яна парвозларни амалга оширган бўлиб, унинг фазодаги жами парвозлари давомийлиги 145 кун 15 соат 58 дақиқани ташкил этади.

Владимир Жонибеков 1985-1990 йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати бўлган.

© Sputnik / Виктор Чернов / Медиабанкка ўтишВладимир Жонибеков шарафига ўрнатилган ёдгорлик
Памятник Владимиру Джанибекову - Sputnik Ўзбекистон
Владимир Жонибеков шарафига ўрнатилган ёдгорлик

У кўплаб орден ва медаллар соҳиби ҳисобланади. Фазогирга Гагарин, Калуга, Черкесск (Россия), Аркалик, Жезказган (Қозоғистон), Чирчиқ (Ўзбекистон), Хьюстон (АҚШ), Улан-Батор (Монголия) шаҳарлари фахрий фуқаролиги берилган.

3170-рақамли кичик сайёра Жонибеков шарафига номланган.

Тошкентда унга атаб бронза бюст ўрнатилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0