Жамият

Мирзиёев Пекинда Эрдўғон билан учрашди

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Хитой пойтахтида бўлиб ўтаётган “Битта белбоғ – битта йўл” форуми доирасида учрашишди.

ТОШКЕНТ, 14 мая — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Пекинда Ражаб Тойиб Эрдўғон билан учрашди. Ўзбекистон президенти ушбу учрашув икки мамлакат орасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай вазият эканини таъкидлади, Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабари асосида.

Рабочая поездка президента РФ В. Путина в Китай - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Пекинда “Битта белбоғ – битта йўл” халқаро форуми очилди

Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия орасида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм ва бошқа соҳаларда соҳасида ҳали ишлатилмаган улкан имкониятлар салоҳияти борлигини таъкидлади.

Учрашув давомида 2016 йилнинг 18 ноябрида Самарқандда бўлиб ўтган учрашувдаги шартномаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзаро савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш, туризм инфраструктурасини замонавийлаштириш, тўқимачилик, тери маҳсулотлари, кимё, фармацевтика саноати ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Хитой пойтахтида “Битта белбоғ – битта йўл” халқаро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтмоқда. Унда 110 мамлакат вакиллари, жумладан 29 мамлакат давлат раҳбарлари иштирок этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала