Мирзиёев: Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Ўзбекистонга барчанинг қизиқиши ортиб бормоқда

Oбуна бўлиш
“Битта белбоғ – битта йўл” форуми ҳам ҳозирги замонда дунё мамлакатлари орасида иқтисодий ҳамкорликни янада кучайтириш, савдо ва инвестициялар учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек туризм, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади, деди Мирзиёев.

ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Пекинда бўлиб ўтаётган “Битта белбоғ – битта йўл” форумида нутқ сўзлади.

Рабочая поездка президента РФ В. Путина в Китай - Sputnik Ўзбекистон
Пекинда “Битта белбоғ – битта йўл” халқаро форуми очилди

Ўз нутқида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларидаги ривожланиши ҳамда  бугун кунда Республикада хорижий саромялар учун яратилган қулайликлар ҳақида гапирди.

Шунингдек президент, қадим замонларда Хитойдан Европа ва Форс кўрфази мамлакатларигача етиб борган Буюк ипак йўлининг инсоноят тарихида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида ҳам гапирди.

“Буюк ипак йўли нафақат ҳудудлар ўртасида савдо-сотиқ алоқаларини, балки давлатлар ва қитъалар  ўртасида ахборот алмашувини таъминлашга хизмат қилган, янги маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги экинлари тарқалишида,  маданий қадриятларнинг ривожланишида муҳим восита вазифасини бажарган ва шу тариқа цивилизациялараро мулоқот учун шарт-шароитлар яратилган”, — деди Шавкат Мирзиёев ўз нутқида.

Ушбу тарихдан келиб чиққан ҳолда, бугун Хитойда бўлиб ўтаётган “Битта белбоғ – битта йўл” форуми ҳам ҳозирги замонда дунё мамлакатлари орасида иқтисодий ҳамкорликни янада кучайтириш, савдо ва инвестициялар учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек туризм, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади, деди Мирзиёев.

Караван идущий через пустыню - Sputnik Ўзбекистон
“Битта белбоғ – битта йўл” форуми қандай мақсадни кўзлаган?

Президент, шунингдек, Ўзбекистон Буюк Ипак йўли чорраҳасида қулай жойлашгани, замонавий транспорт ва коммуникация тизимларига эга бўлгани туфайли турли мамлакатлар ишбилармон вакилларининг унга қизиқиши ортиб бораётганини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, “Битта белбоғ – битта йўл” форумида иштирок этиш учун дунёнинг 110 мамлакатидан 1200 нафар вакиллар келган. Улар орасида 29 мамлакат раҳбарлариҳам бор.

“Жаҳон” – ахборот агентлиги хабарига асосан. 

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0