Иқтисод

Хитой Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида темир йўл барпо этади

© Sputnik / Анна СтоляроваПоезд
Поезд - Sputnik Ўзбекистон
Мазкур қурилиши лойиҳаси "Бир камар, бир йўл" стратегияси доирасида амалга оширилмоқда. Хитой иқтисодиёти учун ушбу лойиҳани амалга ошириш жуда муҳим", - деб таъкидлади Афғонистондаги Хитой элчиси Яо Цзин

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Хитой Афғонистон, Эрон ва Марказий Осиё давлатлари бўйлаб янги темир йўлини барпо этишни режалаштирган, деб хабар қилди Ariananews телеканали.

Перевал Камчик - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Хитой билан “Қамчиқ-2” туннели қуриш ҳақида шартнома имзоланди
"Мазкур қурилиши лойиҳаси "Бир камар, бир йўл" стратегияси доирасида амалга оширилмоқда. Хитой иқтисодиёти учун ушбу лойиҳани амалга ошириш жуда муҳим", — деб таъкидлади Хитойнинг Афғонистондаги элчиси Яо Цзин.

"Тўлиқ муваффақиятга эришиш учун Афғонистонни ушбу дастурга киритишимиз зарур бўлади. Афғонистон Марказий Осиё ва Жанубий Осиё давлатларини боғловчи муҳим бўғин ҳисобланади", — деб қўшимча қилган элчи.

Ўз навбатида, Афғонистон жамоат ишлари вазирлиги матбуот котиби Меҳди Руҳоний Афғонистон учун ушбу минтақавий лойиҳада иштирок этиш жуда муҳимлигини таъкидлаган. Унга кўра, товарларни транзит қилишда Афғонистоннинг роли жуда катта ўрин эгаллаши мумкин.

Афғонистон савдо-саноат палатаси ҳам ушбу янги темир йўлнинг қурилиши Афғонистон иқтисодиёти ривожи учун жуда фойдалилигини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала