Тожикистон матбуоти: тожиклар ва ўзбеклар дўстлиги абадий!

© SputnikТожикистонда Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди
Тожикистонда Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафтада Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди. Мазкур тадбир маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Тожикистондаги "Авеста", "ASIA-Plus" ва "Ховар" ахборот агентликлари сайтларида Ўзбекистон маданияти кунларининг бой мазмунига бағишланган қатор мақолалар эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" АА.

Ўзбекистон саноати маҳсулотлари Тожикистонда ўтказилган ярмаркада намойиш этилди. - Sputnik Ўзбекистон
Дўстлик мустаҳкамланди: Ўзбекистон ва Тожикистон 35 млн $лик шартнома имзолади
Уларда 10 май куни Душанбеда Садриддин Айний номидаги опера ва белет давлат академик катта театрида Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтгани айтилади. "Тадбирда Тожикистон ҳукумати ва Душанбеда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, ижодкор зиёлилар қатнашдилар".

Мақолаларда Тожикистон Маданият ишлари вазири Шамсиддин Орумбекзоданинг қуйидаги сўзлари келтирилади:

"Биз ўзбек қардошларимиз учун ҳамиша очиқмиз, деди Ш.Орумбекзода — дейилади мақолаларда. — Мен тожик ва ўзбек халқлари дўстлигининг абадийлигига ишонаман. Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунларига анчадан буён тайёргарлик кўриб келаётгандик, мана ўша кун ҳам етиб келди — дўстларимиз шу ерда. Ўзбекистон вакилларининг дастурлари кенг қамровли, бу ерга таниқли хонандалар, ўзбек санъатининг юлдузлари ташриф буюришди. Биз ҳурматли меҳмонларимизни олқишлаймиз. Бу биз учун катта байрамдир".

"Ўз навбатида, — деб ёзади Тожикистон матбуоти, — Ўзбекистон Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов мазкур тадбир ва халқларимиз ўртасидаги алоқаларни шундай изоҳлади:

Шамсиддин Орумбекзода на пресс-конференции Министерства культуры РТ - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда Ўзбекистон маданият кунлари бўлиб ўтмоқда
- Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йилда ўрнатилганига қарамай, халқларимиз дўстлиги илдизлари асрлар қаърига бориб туташади, — деди Ўзбекистон делегацияси раҳбари. — Сир эмаски, маданият ва санъат ҳамма замонларда ҳам халқларни бирлаштиради. Айнан шундай алоқалар воситасида бир халқнинг анъаналари бошқасига ўтади. Биз Душанбеда ўз дўстларимизни кўриб турганимиздан хурсандмиз. Уларнинг чеҳраларидаги табассум бизга ҳам қувонч улашмоқда. Маданият кунлари халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир кўприкдир".

Нашрлар хабар берганидек, театрда ўзбек сураткашларининг "Замонавий Ўзбекистон" деб номланган кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

"Кўргазма ташкилотчиларининг сўзларига кўра, Ўзбекистон — қадимий тарихга эга бўлган мамлакат ҳисобланади. Унинг ҳар бир вилояти миллий ва умуминсоний қадриятлар билан тўйинган анъаналарга бойдир. Ушбу жиҳатлар бу ерда ўзбекистонлик сураткашларнинг 50 та суратида акс эттирилган лавҳаларда ҳам ўз тасдиғини топган.

Жумладан, Абдуғани Жумаевнинг "Халқаро форумлар саройи", "Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева", Фарҳод Қурбонбоевнинг "Мустақиллик кўприклари", Рустам Шагаевнинг "Жанублик чемпион" ва Владимир Жирновнинг "Тунги Регистон", "Ўзбекистоннинг қишки манзаралари" каби суратлари шулар жумласидандир. Уларда ранг-баранг табиат манзаралари, қадимий меъморий обидалар, Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида эришган муваффақиятлари, миллий байрамлари ва халқ анъаналари моҳирона акс эттирилган.

Сурхондарёнинг Узун туманидаги тўйдан сурат - Sputnik Ўзбекистон
Тўймисан, тўй: тожикистонлик полвонлар Сурхондарёда кураш тушди

Ушбу кўргазма турли ёшдаги ва ҳар хил йўналишларда фаолият юритадиган ўзбек сураткашларининг асарларини бир ерга жамлаган".

Ўқувчиларни Тожикистонда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон маданияти кунлари дастури билан таништиришда давом этган, Ахборот агентликлари мақолаларида С.Айний номидаги опера ва балет давлат академик катта театрида ўзбек санъаткорларининг томошабинларга унутилмас қувонч бахш этган концерти ҳам бўлиб ўтгани ҳақида сўз юритилади. "Ўзбекистон" давлат ашула ва рақс гуруҳининг чиқишлари барчага завқ бағишлагани айтилади.

"Тожикистонлик санъат ихлосмандлари ўзбек опера ва эстрада юлдузларининг қўшиқларини севиб тинглашди. Айниқса, Ўзбекистон халқ артисти Гъуломжон Ёқубов ўзининг машҳур "Ёр экансиз, ўйласам" қўшиғини куйлаганда томошабинларнинг, айниқса, кекса ёшдагиларнинг чеҳраларидаги қувончни ҳамда Маданият кунлари Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстликнинг мустаҳкамланишидан дарак бераётгани уйғотган умидни сезиш мумкин эди”.

Юлдуз Усмонова - Sputnik Ўзбекистон
Юлдуз Усмонова Тожикистонда концерт беради
Тожикистон матбуоти тадбир дастуридан Ўзбекистон киноси кунлари ҳам ўрин олгани ва у бир неча кинофестиваллар совринларига сазовор бўлган "Ота" филмининг намойиши билан очилгани ҳақида хабар беради.

Тожикистон Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Ибодулла Машраб ўзбек киноижодкорлари ХХ аср экран дурдоналари яратилишида улкан ҳисса қўшишганини таъкидлади, — дейилади мақолада. — Хусусан, И.Машраб, "биз ўзбек дўстларимизда бу соҳада катта тажриба борлигини биламиз, Ўзбекистон кино саноатининг яхши анъаналарини бугунги ижодкорлар муносиб давом эттиришмоқда", дея қайд этди.

12 май куни "Кўҳи Наврўз" кинотеатрида Ўзбек киноси кунларининг давоми сифатида мухлислар "Ойқиз эртаги" фильмини томоша қилиш имкониятига эга бўлдилар".

Выставка ярмарка продукции промышленных товаров Республики Узбекистан 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Душанбедаги кўргазмада Ўзбекистон маҳсулотлари талаш бўлмоқда
Тадбирнинг иккинчи куни ҳақида батафсил маълумот берар экан, порталлар Тожикистонга ўз маданиятларини намойиш этиш учун келган ўзбек санъат усталари 11 май куни Халтон вилоятининг маъмурий маркази — Қўрғонтепа шаҳрига боришгани ҳақида хабар беради. "Ўзбекистон вакиллари бу ерда шаҳарнинг тарихи билан танишдилар, вилоят музейи ва кутубхонасида бўлдилар. Ато Муҳаммаджонов номидаги театрда ўзбек санъаткорларининг аввалроқ душанбелик томошабинларга қувонч улашган концерти бўлиб ўтди", дейилади мақолаларда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0