Ҳодисалар

Афғонистонда қуролланган шахслар телерадиокомпания биносига ҳужум қилди

© WAKIL KOHSAR / AFPАфғонистон хавфсизлик кучлари
Афғонистон хавфсизлик кучлари - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Сўнгги хабарларга кўра, Афғонистон хавфсизлик кучлари томонидан 4 қуролланган шахсдан 2 нафари ўлдирилган ва 1 киши қўлга олинган. Айни вақтда 1 киши қаршилик кўрсатмоқда. Соғлиқни сақлаш департаменти вакили сўзларига кўра, қуролли хужум оқибатида 24 киши шифохонага ётқизилган

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Афғонистондаги Жалолобод шаҳри давлат телерадиокомпания маъмурий биносига бугун номаълум шахслар томонидан ҳужум уюштирилди. Айни вақтда ҳужумчилар ва давлат хавфсизлик кучлари ўртасида жанг олиб борилмоқда. Бу ҳақда Tolo News хабар бермоқда.

Дунёда
Полиция ва армия тайёрлашда Афғонистон Россиядан ёрдам сўради
Хужум маҳаллий вақт билан соат 10.00лар чамаси Нангархар провинцияси марказида амалга оширилган. Бу ҳудудда провинциянинг кўплаб маъмурий бинолари жойлашган.

Провинция ҳокимияти вакили Отоуло Хогиа сўзларига кўра, қуролланган шахслар Жалолобод шаҳрида Афғонистон давлат телеканали биносига бостириб киришган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, айни вақтда телестанция биносида отишма бўляпти.

Шунингдек, бино яқинида портлаш овози эшитилган.

Сўнгги хабарларга кўра, Афғонистон хавфсизлик кучлари томонидан 4 қуролланган шахсдан 2 нафари ўлдирилган ва 1 киши қўлга олинган. Айни вақтда 1 киши қаршилик кўрсатмоқда. Соғлиқни сақлаш департаменти вакили сўзларига кўра, қуролли хужум оқибатида 24 киши шифохонага ётқизилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0