Жамият

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги гап: сохта телеграмма ортида қандай мақсад бор?

© AP Photo / Anvar IlyasovЎзбек чегарачиси
Ўзбек чегарачиси - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Баъзи шахслар арзимаган пул эвазига сохта телеграмма ёрдамида мамлакатимиз ҳудудига ғараз мақсадларда кириб келаётганларга имкон яратишмоқда. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари томонидан бир қатор ана шундай ҳолатлар аниқланди

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Маълумки, қўшни мамлакатларга ўтиш ва у ердан бу томонга кириб келишнинг ўз тартиб-қоидалари бор. Чегаралар ҳамиша дахлсиз ҳисобланади.

Чегарачилар хизматда - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара масаласини муҳокама қилди
Худди шундай қонуний кириш-чиқишлар Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари билан йўлга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2004 йил 24 июлда Бишкек шаҳрида имзоланган давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари ҳақидаги Битим ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 28 декабрда "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида" қарори қабул қилинган.

Ўзбек-қирғиз халқлари азалдан қуда-анда, қариндош бўлиб, яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Тўю-маъракаларида ҳам улар доимо бирга бўлиб келишмоқда. Албатта чегарадан ўтишда дафн маросими ёки тўйга чақирилган телеграмма-таклифномани тақдим этиш лозим. Кўпчилик ана шулар асосида юртимизда, қўшни давлатда бўлиб, азиз инсонлари билан дийдорлашмоқда.

Афсуски, халқимизда гуруч курмаксиз бўлмайди, деган нақл бежиз айтилмаган экан. Баъзилар арзимаган пул эвазига сохта телеграмма ёрдамида мамлакатимиз ҳудудига ғараз мақсадларда кириб келаётганларга имкон яратишмоқда. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари томонидан бир қатор ана шундай ҳолатлар аниқланди.

Тунел - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон фуқароси уй ичидан қазган ертўла орқали Қирғизистонга контрабанда ташиган
Кейинги пайтда Қирғизистон Республикаси "Киргызтелеком" алоқа бошқармаси Ўш вилоят Новқат бўлимида ишловчи ходимлар томонидан қалбаки телеграммаларнинг тарқалиш ҳолатлари кўп учрамоқда.

Жорий йилнинг 24 март куни давлат чегарасининг "Водил" чегара назорат ўтказиш масканида Ўзбекистонга ўтаётган Саидолимхон Умурзақовнинг тақдим этган ҳужжатлари чегарачиларимизда шубҳа уйғотган. Савол-жавоб қилинган чоғида сохта телеграмманинг "сири" очилиб қолди. Аниқланишича, мамлакатимизга ўтиш учун қалбаки тайёрланаётган телеграммаларнинг нархи 800 сўм қирғиз пулини ташкил қилади.

Бу сохта телеграммалар Новқат туманидаги алоқа бўлимида телеграфистка бўлиб ишловчи Н. Тураходжаева томонидан тайёрлаб берилган. Нафснинг қули бўлган алоқа ходими бу билан икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларга путур етказаётганини ҳис этармикин?! Шунингдек, Қирғизистонга бориб, ноқонуний миграцияда ишлаётганлар ҳам давлат чегараларидан ўтаётганда қалбаки ҳужжатларни тақдим этиш ҳолатлари ҳам бор.

Ачинарлиси, эса юртимизда истиқомат қилаётган фуқаролар ҳам баъзида уларга шерик бўлиб қолмоқда. Шу ўринда вилоятимиздаги айрим фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мутасаддилари ҳам ўз ваколатларини баъзида арзимаган маблағ эвазига бузаётганликларини таъкидлаш зарур.

Қирғизистон чегарасидаги ҳарбий хизматчи - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистон 21 объектни Қирғизистонга қайтарди
Улар маҳалласида яшовчи фуқароларга қўшни давлатдан қариндошларини чақириш пайтида тайёрланиши лозим бўлган ҳужжатларни сохталаштиришда кўмак бераётганини қандай тушуниш мумкин? Маҳалла жамиятимизнинг муҳим бўғини бўлиб, у адолат, ҳалоллик ва эзгу қадриятлар қарор топган маскандир. Кимларгадир ҳамтовоқ бўлиб, нафснинг йўриғига тушиб, ватанимиз сарҳадларига ёмон ният билан кириб келаётганларга шароит яратиб бериш маҳалла мутасаддиларига асло ярашмайди.

Бу ватан барчамиз учун азиз. Юртимизга ғаразли мақсадда келаётганларга қарши курашиш эса ҳаммамизнинг бурчимиздир. Зеро, ўз уйингни ўзинг асра, деган гапни асло ёддан чиқармайлик.

Масрур Мўминов, Фарғона.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0