Жамият

Ўзбекистонда интернет тезлиги янада ошади

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистонда интернет тезлигини ошириш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилмоқда

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистонда интернет уланиш тезлиги 2017 йилда ўтган йилгига нисбатан икки бараварга ошди, лекин бу фойдаланувчиларнинг жадал ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмас, деб айтилди Тошкентдаги Халқаро матбуот клубида бўлиб ўтган йиғилишда.

Снизились цены на интернет - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда интернет хизмати нархи яна арзонлашди

Ўзбекистонда ахборот ҳамжамиятининг ҳолати ва ривожлантириш истиқболларига бағишланган матбуот анжуманида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ва "Ўзбектелеком" бош директори Шуҳрат Қодиров иштирок этди.

Маълумотларга кўра, 2016 йилда провайдерлар учун умумий интернет уланиш тезлиги 26,3 Гбит/сонияни ташкил этган, 2017 йилда эса 65,7 Гбит/сонияга етган.

Лекин фойдаланувчилар учун бу тезлик етарли эмаслиги боис ташқи каналларга чиқиш тезлигини 200 Гбит/сонияга етказиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Кейинги тўрт йил давомида интернет провайдерлар учун уланиш нархлари 1 Мбит/сония учун 422 доллардан 67,85 долларгача туширилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0