Жамият

Google Ўзбекистондаги сервислари сифатини оширади

© AFP 2023 / LEON NEALЛоготип Google
Логотип Google - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тошкентга Google Global Cache компанияси вакиллари ташриф буюрди

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. "Ўзбектелеком" АК бош офисида компания раҳбарияти ва мутахассисларининг Google Global Cache (GGC) компанияси вакиллари билан иш юзасидан учрашуви ўтказилди.

Google вакиллари Дэйв Шварц ва Ян Клири "Ўзбектелеком" АК технологик майдонида GGC ускуналарини ўрнатиш орқали Ўзбекистон фойдаланувчилари учун Google сервислари сифатининг яхшиланиши имкониятларини намойиш этдилар, деб хабар беради “Ўзбектелеком” матбуот хизмати.

© Узтелеком"Ўзбектелеком" ва Google Global Cache компанияси вакиллари учрашуви
Рабочая встреча в АК Узбектелеком с представителями корпорации Google.Inc - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбектелеком" ва Google Global Cache компанияси вакиллари учрашуви

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш бўйича келишиб олдилар.

"Ўзбектелеком" АК тармоғида GGC боғламали CDNнинг ишга туширилиши Ўзбекистон фойдаланувчилари учун Google сервисларининг сифатини сезиларли даражада оширади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0