Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси "Ислом бирдамлик ўйинлари"да 4-ўринда бормоқда

© Sputnik АзербайджанЦеремония открытия Исламских игр солидарности в Баку
Церемония открытия Исламских игр солидарности в Баку - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 34 тага етди. Уларнинг 7 таси олтин, 9 таси кумуш, 18 таси бронза медалларидир

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Бокуда бўлиб ўтаётган IV "Ислом бирдамлик ўйинлари"нинг бешинчи кун якунлари бўйича Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 34 тага етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда. Уларнинг 7 таси олтин, 9 таси кумуш, 18 таси бронза медалларидир.

Ўзбекистон делегацияси 54 мамлакат вакиллари орасида ҳозирча Туркия, Озарбайжон ва Эрондан сўнг 4-ўринда бормоқда.

Гимнастикачи Оксана Чусовитина - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Оксана Чусовитина Ислом бирдамлик ўйинларида олтин медални қўлга киритди

Мусобақанинг сўнгги икки кунида спортчиларимиз сермаҳсул иштирокларини давом эттиришди ва 2 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган баҳсларда Оксана Чусовитина олтин медалга сазовор бўлди. Бу Ўзбекистон делегациясининг мусобақадаги олтинчи олтини бўлди.

Таэквондо беллашувларида Ниёз Пўлатов олтин медалга эришди.

Теннисчиларимиз жамоавий баҳслар якунига кўра кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.

100 метрга югуриш баҳсларида Нигина Шарипова маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва навбатдаги кумуш медални тақдим этди.

Узбекские спортсмены в Баку - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Ўзбекистонлик спортчилар "Ислом бирдамлик ўйинлари"ни ғалаба билан бошлашди

Оғир атлетикачиларимиз икки кун ичида учта кумуш, учта бронза медалини қўлга киритишди.

Дзюдо бўйича жамоавий баҳслар якунига кўра эркаклар ва аёллар терма жамоалари бронза медалига сазовор бўлишди.

Боксчиларимизнинг 5 нафари ярим финалга йўлланма олишди. Демак, улар камида бронза медалларини нақд қилиб улгуришди.

Шунингдек, оғир атлетика бўйича Рустам Жангабаев ва Иван Ефремовлар чиқиш қилишади. Таэквондо баҳсларида эса Дмитрий Шокин, Максим Рафалович,

Нигора Турсунқулова ва Светлана Осиповалар иштирокларини бошлашади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0